Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.12.1993 й. 610-сон "Корхоналарга (ташкилотларга) фаолиятнинг алоҳида турлари билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.12.1993 й.

N 610




КОРХОНАЛАРГА (ТАШКИЛОТЛАРГА)

ФАОЛИЯТНИНГ АЛОҲИДА ТУРЛАРИ БИЛАН

ШУҒУЛЛАНИШ ҲУҚУҚИНИ БЕРАДИГАН

МАХСУС РУХСАТНОМАЛАР (ЛИЦЕНЗИЯЛАР)

БЕРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг "Корхоналар (ташкилотлар)нинг махсус рухсатномалар (лицензиялар) асосидагина шуғулланишга ҳақли бўлган фаолият турларининг рўйхати ҳақида" 1992 йил 14 январдаги 516-XII-сон қарорига қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида 1993 йил 2 сентябрдаги 923-XII-сон қарорини бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 21 майдаги 240-сон қарори билан тасдиқланган Корхоналарга (ташкилотларга) фаолиятнинг алоҳида турлари билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган махсус рухсатномалар (лицензиялар) бериш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 2-бандида келтирилган жадвалга қуйидаги қўшимчалар киритилсин:


- жадвал қуйидаги мазмундаги хат боши билан тўлдирилсин:

Фаолият турлари


Органнинг номи


Баландликларда саноат альпинизми услубида таъмирлаш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Фавқулодда вазиятлар бўйича комиссияси ҳузуридаги республика тез ҳаракат қилиш кўп профилли маркази


2. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг тармоқ бўлимлари ва тегишли давлат бошқарув органлари раҳбарлари зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        А. Муталов