Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирлигининг 54-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2006-28-сон "Айрим хизматларни кўрсатаётган юридик шахслар учун фойда солиғи ва ягона солиқ тўлови бўйича солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги 20.06.2006 й. Қарори (АВ томонидан 17.07.2006 й. 1594-сон билан рўйхатга олинган қарори билан тасдиқланган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

17.07.2006 й.

N 1594

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

20.06.2006 й.

N 54


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

20.06.2006 й.

N 2006-28


ҚАРОРИ



Айрим хизматларни кўрсатаётган юридик шахслар учун

фойда солиғи ва ягона солиқ тўлови бўйича солиқ

имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш тўғрисида

(2006 йил 27 июлдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 7-моддаси ва Ўзбекистон Республикааси Президентининг 2006 йил 17 апрелдаги "Ўзбекистон Республикасида 2006-2010 йилларда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-325-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил 16-сон, 133-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Илова қилинаётган Айрим хизматларни кўрсатаётган юридик шахслар учун фойда солиғи ва ягона солиқ тўлови бўйича солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқлансин.

2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.

Молия вазири

Р. Азимов

Давлат солиқ қўмитаси раиси

Б. Парпиев

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 28-29-сон, 281-модда.