Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.01.1997 й. 1-сон "Савдо-иқтисодий ҳамкорлик масалалари бўйича Ўзбекистон-Тожикистон қўшма комиссиясининг Ўзбекистонга оид қисмини тузиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.01.1997 й.

N 1


САВДО-ИҚТИСОДИЙ ҲАМКОРЛИК МАСАЛАЛАРИ

БЎЙИЧА ЎЗБЕКИСТОН - ТОЖИКИСТОН ҚЎШМА

КОМИССИЯСИНИНГ ЎЗБЕКИСТОНГА ОИД

ҚИСМИНИ ТУЗИШ ТЎҒРИСИДА


Анъанавий дўстона алоқаларни янада ривожлантириш, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Тожикистон Республикаси Ҳукумати ўртасида эркин савдо тўғрисидаги битимларни амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Савдо-иқтисодий ҳамкорлик масалалари бўйича Ўзбекистон - Тожикистон қўшма комиссиясининг Ўзбекистонга оид қисми қуйидаги таркибда тузилсин:

Юнусов Рустам Расулович

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, ҳамраис


Одилов Абдулҳамит Абдулҳақович

-

Ташқи иқтисодий алоқалар вазирининг ўринбосари, ҳамраис ўринбосари


Комиссия аъзолари:

Мергичев Борис Александрович

-

Вазирлар Маҳкамаси Ташқи иқтисодий фаолиятини мувофиқлаштириш департаментининг шўъба мудири


Исканов Холдор Исканович

-

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг ўринбосари


Абдуллаев Шуҳрат Юрьевич

-

Молия вазирининг ўринбосари


Халилов Баҳодир Халилович

-

"Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси раисининг ўринбосари


Муратов Тоҳир Солиевич

-

Энергетика ва электрлаштириш вазирининг ўринбосари


Эрметов Нормат Эрметович

-

"Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акционерлик компанияси раиси


Каримов Насимқул Ҳазратқулович


-

"Ўзулгуржибиржасавдо" уюшмаси раисининг ўринбосари


Ғуломов Алишер Ҳамидович

-

"Ўзгазузатиш" давлат бирлашмаси бош директорининг биринчи ўринбосари


Орипов Саидазим

-

Давлат солиқ қўмитаси Бош божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари


Толипов Ғани Акбарович

-

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ер тузиш ва ердан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекциясига эга бўлган Бош бошқармасининг бошлиғи


Галаганова Екатерина Ильинична

-

"Ўзистиқболстат" давлат қўмитасининг бўлим бошлиғи, комиссия котиби


Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                   И. Каримов