Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирининг 27.06.2006 й. 59-сон "Бюджетдан маблағ тақсимловчи (олувчи)ларнинг шахсий ҳисобварағини очиш ҳақида Вақтинчалик қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 24.07.2006 й. 1600-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

24.07.2006 й.

N 1600




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

27.06.2006 й.

N 59

БУЙРУҒИ



Бюджетдан маблағ тақсимловчи

(олувчи)ларнинг шахсий ҳисобварағини

очиш ҳақида Вақтинчалик қоидаларини

тасдиқлаш тўғрисида


(2006 йил 3 августдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси "Давлат бюджети ғазна ижроси тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 14 июндаги "Бозор ислоҳотлари чуқурлаштириш ва иқтисодиётни янада эркинлаштириш соҳасидаги устувор йўналишлар амалга оширилишини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-3618-сонли Фармонининг 1-илова IV бўлим 6-банди ва 2005 йил 27 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2006 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" ПҚ-244-сонли қарорининг 18-бандига мувофиқ (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 52-сон, 386-модда) ҳамда Самарқанд вилояти ва Тошкент шаҳри молия органларида бюджетдан маблағ тақсимловчи (олувчи)ларнинг шахсий ҳисобварағини очиш ҳақида вақтинчалик тартиби ижросини амалга ошириш мақсадида БУЮРАМАН:

1. Бюджетдан маблағ тақсимловчи (олувчи)ларнинг шахсий ҳисобварағини очиш ҳақида вақтинчалик қоидалари иловага* асосан тасдиқлансин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олингандан сўнг ўн кундан кейин амалга киритилсин.



Молия вазири                                                                Р. Азимов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 30-сон, 297-модда.