Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.06.1997 й. 302-сон "ЎзДЭУавто" АЖ маҳсулотини экспорт қилишни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.06.1997 й.

N 302



"ЎЗДЭУАВТО" АЖ МАҲСУЛОТИНИ

ЭКСПОРТ ҚИЛИШНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ташқи бозорларда Ватанимизда ишлаб чиқарилган автомобиллар сотилишини таъминловчи етарли шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Маълумот учун қабул қилинсинки, 1997 йил 1 июнгача бўлган ҳолатига кўра:

"ЎзДЭУавто" АЖнинг ишлаб чиқариш ҳажми соатига 30 автомобиль ишлаб чиқариш даражасига етди, бу лойиҳадаги қувватга чиқиш дастурига мос келади;

Ўзбекистон Республикасидан ташқарида "ЎзДЭУавто" АЖнинг 11 шуъба ва қўшма корхонаси тузилган ва улар фаолият кўрсатмоқда, автомобилларни консигнация шартларида эркин муомаладаги валютага сотиш схемаси синаб кўрилди;

"ЎзДЭУавто" АЖ томонидан "Ўзавтосаноат" уюшмаси ва "ДЭУ" корпорацияси билан биргаликда таннархни пасайтириш, нарх бўйича рақобатбардошликни таъминлаш, ишлаб чиқарилаётган автомобилларнинг истеъмол хусусиятларини яхшилаш юзасидан тадбирлар амалга оширилмоқда.


2. Белгилансинки, қайта экспорт тариқасида "ЎзДЭУавто" АЖ томонидан ўз шуъба ва қўшма корхоналари устав жамғармасига қўшиш учун, шунингдек хорижда автомобилларга кафолатли ва сервис хизмати кўрсатиш учун олиб чиқиб кетилаётган ускуналар, асбоблар, эҳтиёт қисмлар, асосий ва ёрдамчи материаллар акциз солиғи тўлашдан озод қилинади.

4. 1997 йил 20 июндан бошлаб:

"ЎзДЭУавто" АЖнинг расмий дилери мақомига эга бўлмаган жисмоний ва юридик шахслар томонидан олиб чиқиб кетиладиган Ватанимизда ишлаб чиқарилган автомобилларга двигатель ҳажмининг 1 куб сантиметрига 3 ЭКЮ миқдоридаги ставка бўйича акциз солиғи;

автотранспорт воситаларини қайта сотишда автомобиль комиссион баҳосининг 10 фоизи миқдорида солиғнинг чекланган ставкаси белгилансин.


5. "Ўзбексавдо" уюшмаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда "ЎзДЭУавто" АЖда ишлаб чиқарилган автомобилларни жисмоний шахслар ўртасида олди-сотди қилишда уларни комиссион баҳолаш қоидаларини ишлаб чиқсин ва жорий этсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини иазорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И. Каримов