Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.03.1997 й. 163-сон "Экспорт имкониятларини ривожлантиришни рағбатлантириш республика кенгашини тузиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.03.1997 й.

N 163



ЭКСПОРТ ИМКОНИЯТЛАРИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ

РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИНИ ТУЗИШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Иқтисодий ислоҳот, тадбиркорлик ва хорижий инвестициялар бўйича идоралараро Кенгаш қарорини ва Вазирлар Маҳкамасининг экспорт имкониятларини ривожлантириш давлат дастурини ишлаб чиқиш тўғрисида 1997 йил 28 февралдаги 116-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Экспорт имкониятларини ривожлантиришни рағбатлантириш республика кенгаши 1-иловага мувофиқ тузилсин.

Экспорт имкониятларини ривожлантиришни рағбатлантириш республика кенгашига:

халқ хўжалиги айрим тармоқларини ривожлантириш ва уларнинг тузилмасини ўзгартиришнинг комплекс дастурлари асосида Экспорт имкониятларини ривожлантириш давлат дастурини тайёрлаш ва амалга ошириш;

республика минтақаларида экспорт имкониятларини кўпайтириш ва импортнинг ўрнини босувчи ишлаб чиқаришларни ривожлантириш бўйича аниқ мақсадга қаратилган вазифаларни ишлаб чиқиш;

юқори самарали, тез қопланадиган инновация лойиҳалари бўйича таклифлар тайёрлаш ва уларни амалга ошириш юзасидан аниқ чора-тадбирлар кўриш;

маҳсулот экспорт қилувчиларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш юзасидан таклифлар киритиш учун жавобгарлик юклансин.


2. Экспорт имкониятларини ривожлантиришни рағбатлантириш республика кенгаши тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Республика кенгаши бир ҳафта муддатда 1997 йилги иш режасини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


3. Экспорт имкониятларини ривожлантириш давлат дастури бўлимларини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳлар таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси ишчи гуруҳлар раҳбарлари билан биргаликда вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг таклифларини пухта ишлаб чиқсин ҳамда 1997 йил 1 майгача Вазирлар Маҳкамасига Ўзбекистоннинг Экспорт имкониятларини ривожлантириш давлат дастури лойиҳасини тақдим этсин.


5. Белгилаб қўйилсинки, Республика кенгашининг қарорлари барча вазирликлар, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.


6. Вазирлар Маҳкамасининг бож пошлиналари ставкаларини кўриб чиқиш бўйича идоралараро комиссия таркибини тасдиқлаш тўғрисида 1995 йил 25 июлдаги 287-сон қарори 5-бандининг 13-хат боши ва ушбу қарорга 14-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин, бу комиссиянинг функциялари Экспорт имкониятларини ривожлантиришни рағбатлантириш республика кенгашига берилсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т.Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                  И. Каримов