Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.07.1997 й. 357-сон "Алкоголли маҳсулотларга акциз солиғи ставкаларини ўзгартириш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.07.1997 й.

N 357



АЛКОГОЛЛИ МАҲСУЛОТЛАРГА АКЦИЗ

СОЛИҒИ СТАВКАЛАРИНИ ЎЗГАРТИРИШ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "1997 йилда Ўзбекистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва Давлат бюджетининг асосий кўрсаткичлари прогнози тўғрисида" 1996 йил 31 декабрдаги 469-сон қарорига 14-1-иловани қисман ўзгартириш юзазидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 1997 йил 15 июлдан бошлаб республикада ишлаб чиқариладиган алкоголли маҳсулотларга акциз ставкаларининг қуйидаги миқдорлари белгилансин (акциз солиғини ҳисобга олган ҳолда сотиш нархлари бўйича товарлар қийматига нисбатан фоизларда);

коньяк - 65

спиртсиз вино - 50

спиртли вино - 40

шампань виноси - 45

бальзам - 40

республика корхоналари ("Ўзкимёсаноат" уюшмаси корхоналаридан ташқари) томонидан ишлаб чиқариладиган озиқ-овқат спирти - 40

"Ўзкимёсаноат" уюшмаси корхоналари учун спиртга акциз солиғи ставкаси 10 фоиз миқдорида сақлаб қолинсин.


2. "Ўзкимёсаноат" уюшмаси корхоналаридан ташқари республика корхоналари томонидан ишлаб чиқариладиган спирт бўйича тўланган акциз солиғи суммаси улар ишлаб чиқарган алкоголли маҳсулотлар таннархига қўшилиши назарда тутилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси алкоголли маҳсулотларга акциз солиқлари тўғри ҳисобланиши ва тўланиши устидан назоратни таъминласинлар.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           Ў. Султонов