Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 11.10.2006 й. 214-сон қарорига 1-илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 11 октябрдаги

214-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот

воситаларини давлат рўйхатидан

ўтказиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом "Оммавий ахборот воситалари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини белгилайди.


2. Оммавий ахборот воситаси дейилганда оммавий ахборотни даврий тарқатишнинг доимий номга эга бўлган ҳамда босма тарзда (газеталар, журналлар, ахборотномалар, бюллетенлар ва бошқалар) ва (ёки) электрон тарзда (теле-, радио-, видео-, кинохроникал дастурлар, умумфойдаланишдаги телекоммуникация тармоқларидаги веб-сайтлар) олти ойда камида бир марта нашр этиладиган ёки эфирга бериладиган (бундан буён матнда чиқариладиган деб юритилади) шакли ҳамда ахборотни даврий тарқатишнинг бошқа шакллари тушунилади.

Давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган оммавий ахборот воситаларига қуйидагилар киради:

даврий босма нашрлар (газеталар, журналлар, ахборотномалар, бюллетенлар, альманахлар ва бошқалар);

теле-, радио-, видео-, кинохроникал дастурлар, ахборот агентликлари;

маҳсулотлари Интернет глобал тармоғи орқали тарқатиладиган оммавий ахборот воситалари (газеталар, журналлар, ахборотномалар, бюллетенлар, альманахлар, теле-, радио-, видео-, кинохроникал дастурлар);

асосан болалар, ўсмирлар, ногиронлар учун мўлжалланган, шунингдек таълим ва маданий-маърифий йўналишдаги оммавий ахборот воситалари (газеталар, журналлар, ахборотномалар, бюллетенлар, альманахлар, теле-, радио-, видео-, кинохроникал дастурлар ва бошқалар);

реклама хусусиятига эга бўлган оммавий ахборот воситалари (реклама тарқатишга ихтисослашган газеталар, журналлар, буклетлар, теле-, радио-, видео-, кинохроникал дастурлар ва бошқалар);

оммавий ахборот воситаларининг бошқа турлари (электрон тарзда тарқатиладиган оммавий ахборот воситалари маҳсулотлари ва бошқалар).

Оммавий ахборот воситалари маҳсулоти дейилганда даврий босма нашрнинг алоҳида сони, адади ёки ададининг бир қисми, ёхуд теле-, радио-, видео-, кинохроникал дастурларнинг ва оммавий ахборотни даврий тарқатиш бошқа электрон турларининг алоҳида сони тушунилади.

Оммавий ахборот воситаси таҳририяти дейилганда оммавий ахборот воситасини чиқарувчи юридик шахс ёки юридик шахснинг таркибий бўлинмаси тушунилади.

Реклама хусусиятига эга бўлган оммавий ахборот воситаси дейилганда даврий босма нашр алоҳида сони ҳажмининг 40 фоизидан, теле-, радио дастурларда эшиттириш ва кўрсатув ҳар бир соатининг 10 фоизидан кўпроғини реклама хабарлари ташкил қиладиган оммавий ахборот воситаси тушунилади.

Оммавий ахборот воситалари муассислари дейилганда оммавий ахборот воситасини таъсис этган, уни яратиш ва чиқариш вазифаларини ўз зиммасига олган, шунингдек таҳририятни ташкил этган Ўзбекистон Республикасининг юридик ёки жисмоний шахси тушунилади.


II. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОММАВИЙ

АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИНИ ДАВЛАТ

РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


3. Оммавий ахборот воситалари ушбу Низомнинг 10-бандига мувофиқ Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси матбуот ва ахборот агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар матбуот ва ахборот бошқармалари (кейинги ўринларда - рўйхатдан ўтказувчи орган деб юритилади) томонидан давлат рўйхатидан ўтказилади.


4. Оммавий ахборот воситаларини (маҳсулотлари глобал Интернет тармоғи орқали тарқатиладиган оммавий ахборот воситалари бундан мустасно) давлат рўйхатидан ўтказиш учун муассис ёки унинг томонидан вакил қилинган шахс рўйхатдан ўтказувчи органга 1-иловага мувофиқ шаклда ариза беради.

Маҳсулотлари глобал Интернет тармоғи орқали тарқатиладиган оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун муассис ёки унинг томонидан вакил килинган шахс рўйхатдан ўтказувчи органга 2-иловага мувофиқ шаклда ариза беради.

5. Аризага қуйидагилар илова қилинади:

таҳририят тўғрисидаги низомнинг нусхаси - оммавий ахборот воситаси таҳририяти юридик шахс бўлмаган ҳолларда;

давлат божининг белгиланган миқдори тўланганлиги тўғрисида банкнинг тўлов ҳужжати.

Рўйхатдан ўтказувчи орган оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, давлат божининг белгиланган миқдори тўланганлиги тўғрисида банкнинг тўлов ҳужжати бундан мустасно.

6. Оммавий ахборот воситаси давлат рўйхатидан ўтказилганлиги учун ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ ставкалар бўйича давлат божи ундирилади.

Оммавий ахборот воситалари Қорақалпоғистон Республикаси матбуот ва ахборот агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар матбуот ва ахборот бошқармалари томонидан давлат рўйхатидан ўтказилганлиги учун ушбу Низомга 3-иловада кўрсатилган давлат божининг 70 фоизи миқдорида давлат божи йиғим ундирилади.

Оммавий ахборот воситалари давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ва қайта рўйхатдан ўтказилганлиги учун ундириладиган давлат божининг 50 фоизи рўйхатдан ўтказувчи орган ҳисоб рақамига, қолган қисми - Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ҳисоб рақамига ўтказилади.

7. Оммавий ахборот воситасини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги ариза аризани рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан кўриб чиқилгунга қадар қайтариб олинган тақдирда муассис тўланган давлат божи суммасини ўн кун мобайнида қайтариб олиш ҳуқуқига эга.

Оммавий ахборот воситасини давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилган тақдирда тўланган давлат божи суммаси қайтарилмайди.

8. Ҳужжатлар муассис ёки унинг ваколатли шахси томонидан рўйхатдан ўтказувчи органга бевосита ёхуд олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқа воситаси орқали етказиб берилади.

Ҳужжатлар рўйхатдан ўтказувчи органнинг масъул ходими томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади).

Рўйхатдан ўтказувчи орган ҳужжатлар олингандан кейин уч кун муддатда уларнинг нусхаларини Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг Оммавий коммуникациялар соҳасидаги мониторинг марказига юборади, Марказ ўз навбатида ўн кун муддатда рўйхатдан ўтказувчи органга оммавий ахборот воситасини давлат рўйхатидан ўтказиш юзасидан хулоса бериши шарт.

9. Рўйхатдан ўтказувчи орган ариза билан бирга барча зарур ҳужжатлар олинган кундан бошлаб ўттиз кундан ортиқ бўлмаган муддатда давлат рўйхатидан ўтказиш ёки давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги ариза ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ Схемага биноан кўриб чиқилади.

10. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги:

асосий қисми Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида, унинг ташқарисида, икки ёки ундан кўп вилоятлар (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри) ҳудудларида тарқатиш учун мўлжалланган даврий босма нашрларни;

Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштирувчи комиссиянинг қарорига мувофиқ - теле-, радиодастурларни;

ахборот агентликларини;

маҳсулотлари электрон тарзда тарқатиладиган бошқа оммавий ахборот воситалари турларини давлат рўйхатидан ўтказади.

Қорақалпоғистон Республикаси матбуот ва ахборот агентлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар матбуот ва ахборот бошқармалари асосий қисми битта вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри) ҳудудида тарқатиш учун мўлжалланган даврий босма нашрларни давлат рўйхатидан ўтказади.

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги Ўзбекистон Республикаси Оммавий ахборот воситаларининг ягона реестрини юритади.


11. Оммавий ахборот воситаси унинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома берилгандан кейин давлат рўйхатидан ўтказилган ҳисобланади.


12. Оммавий ахборот воситаларини қайта рўйхатдан ўтказиш оммавий ахборот воситаси таъсис ҳужжатларига, шунингдек муассис тўғрисидаги маълумотлар ва ҳужжатларга, номига, тилига, турига, мақсад ва вазифаларига ҳамда оммавий ахборот воситаси ихтисослашувига ўзгартириш киритилганда амалга оширилади. Қолган ҳолларда муассис ёки таҳририят бир ой муддатда рўйхатдан ўтказувчи органни ёзма равишда хабардор қилишлари керак.

13. Йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ўрнига муассиснинг аризасига кўра унинг дубликати берилиши мумкин.


14. Оммавий ахборот воситалари қайта рўйхатдан ўтказилганлиги учун давлат рўйхатидан ўтказишда назарда тутилган давлат божи суммасининг эллик фоизи миқдорида давлат божи ундирилади.

Давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома дубликати берилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида давлат божи ундирилади.

15. Даврий босма нашрлар иловалар билан чиқарилиши мумкин. Бунда иловаларда улар иловаси бўлган асосий даврий босма нашрнинг номи кўрсатилиши лозим.

Даврий босма нашрнинг алоҳида номга эга бўлган иловаларига мустақил оммавий ахборот воситаси сифатида қаралади ва улар умумий асосларда давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.


16. Оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказишда ва қайта рўйхатдан ўтказишда рўйхатдан ўтказувчи орган Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг Оммавий коммуникациялар соҳасидаги мониторинг маркази хулосасини ҳисобга олади.

17. Ижобий қарор чиқарилган тақдирда рўйхатдан ўтказувчи орган қарор қабул қилингандан кейин бир ҳафта муддатда ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ шакл бўйича оммавий ахборот воситасининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани расмийлаштиради ва беради.

18. Оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш "Оммавий ахборот воситалари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган ҳолларда рад этилиши мумкин.


19. Оммавий ахборот воситасини давлат рўйхатидан ўтказиш ёки қайта рўйхатдан ўтказиш рад этилган тақдирда рўйхатдан ўтказувчи орган қарор қабул қилингандан кейин ўн кун мобайнида ариза берувчига рад этиш сабаблари ҳамда ариза берувчи кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма билдиришнома юборади.

Ҳужжатларни қайта кўриб чиқишда илгари давлат рўйхатидан ўтказиш ёки қайта рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ёки қайта рўйхатдан ўтказишни рад этишга йўл қўйилмайди.

20. Давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш учун асос бўлган сабаблар ариза берувчи томонидан бартараф этилган тақдирда рўйхатдан ўтказувчи орган барча ҳужжатлар билан бирга ариза олинган кундан бошлаб ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда ҳужжатларни қайта кўриб чиқади. Ариза қайта кўриб чиқилганлиги учун давлат божи ундирилмайди. Давлат рўйхатидан ўтказишнинг рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.

21. Рўйхатдан ўтказувчи органнинг оммавий ахборот воситасини давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги қарори юзасидан белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.



III. ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАСИ

ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИЛГАНЛИГИ

ТЎҒРИСИДАГИ ГУВОҲНОМАНИНГ АМАЛ

ҚИЛИШИНИ ТЎХТАТИБ ТУРИШ, ТЎХТАТИШ,

ГУВОҲНОМАНИ ҲАҚИҚИЙ ЭМАС ДЕБ ҲИСОБЛАШ


22. Оммавий ахборот воситаси давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш, гувоҳномани ҳақиқий эмас деб ҳисоблаш "Оммавий ахборот воситалари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.



IV. ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИЛМАСДАН

АХБОРОТ ТАРҚАТИШ ТАРТИБИ


23. Қуйидагилар:

давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан фақат уларнинг расмий хабарлари ва материалларини, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини эълон қилиш учун таъсис этиладиган оммавий ахборот воситалари;

корхона, муассаса, ташкилот (шу жумладан ўқув ва илмий муассаса)нинг ўз эҳтиёжларини қондириш учун тиражи юз нусхагача бўлган даврий босма нашрлари;

тарқатилиши бир корхона, муассаса, ташкилот (шу жумладан ўқув ва илмий муассаса)нинг биноси ва (ёки) ҳудуди билан чекланган кабель тармоқлар орқали узатиладиган теле-, радио-, видео-, кинохроникал дастурлар, аудиовизуал хабарлар ва материаллар;

учун давлат рўйхатидан ўтказиш талаб қилинмайди.


V. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


24. Даврий босма нашрлар шаклида давлат рўйхатидан ўтказилган оммавий ахборот воситалари таҳририятлари ноширлар билан тузиладиган шартномаларда ўз маҳсулоти мажбурий назорат нусхаларининг рўйхатдан ўтказувчи органга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ бошқа ташкилотлар ва муассасаларга юборилишини назарда тутишлари керак.


25. Ушбу Низомни бузишда айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.





Низомга

1-ИЛОВА



Рўйхатдан ўтказувчи органга

________________ томонидан



АРИЗА


"Оммавий ахборот воситалари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2006 йил 11 октябрдаги 214-сон қарорига мувофиқ "__________________"ни оммавий ахборот воситаси (кейинги ўринларда ОАВ деб аталади) сифатида рўйхатдан ўтказишингизни сўрайман.


Муассис (муассислар): ______________________________________________

(ОАВ муассиси (муассислари)нинг тўлиқ номи ёки Ф.И.О.)


ОАВ номи ва тури: _________________________________________________

(ОАВнинг тўлиқ номи ва тури)


ОАВ тили: _________________________________________________________

(ОАВ чиқариладиган (эшиттириладиган) тил)


Мақсади ва вазифалари: ____________________________________________

(мақсади ва вазифалари қисқача баён қилинади)


Ихтисослашуви: ___________________________________________________

(ОАВ фаолиятининг асосий йўналишлари (маънавий-маърифий,


________________________________________________________________________

ижтимоий-сиёсий, илмий-амалий, иқтисодий, ахборот ва бошқалар)


Тарқатиш ҳудуди: __________________________________________________

(ОАВ тарқатиладиган ҳудуд)


Даврийлиги: _______________________________________________________

(бир ҳафта, ой ва бошқалар мобайнида чиқариш сони ёки эшиттириш соати)


Молиялаштириш манбаи: ___________________________________________

                                                        (молиялаштиришнинг асосий манбалари)


Таҳририят жойлашган жой (почта манзили): __________________________

___________________________________________________________________

(таҳририятнинг юридик (почта) манзили - шаҳар, туман, кўча, уй (квартира)


Таҳририят тўғрисидаги бошқа маълумотлар: __________________________

___________________________________________________________________

(таҳририят тўғрисидаги бошқа маълумотлар, шу жумладан


___________________________________________________________________

телефон, факс, электрон почта манзили)


Ҳажми: ___________________________________________________________

(босма нашр тиражи, формати ва бетлар сони, теле-, радиодастурлар бир


___________________________________________________________________

кунда эшиттириладиган соат)


Муассис ёки таҳририят бошқа қайси оммавий ахборот воситаларига муассис, ишончли бошқарувчи, ношир, тарқатувчи (барча аффилланган шахслар ва ҳар бир шахснинг таҳририят устав фондидаги улуши миқдорлари кўрсатилган ҳолда) ҳисобланиши тўғрисидаги маълумотлар ҳам кўрсатилиши лозим. Агар бундай ҳолат бўлмаса бошқа оммавий ахборот воситалари фаолиятида иштирок этмаслиги кўрсатилиши керак.

Муассис

(Раҳбар лавозими)

_____________

(имзо)

_________________________________

(Ф.И.О.)

(муҳр ўрни)

_________________

(имзоланган сана)





Низомга

2-ИЛОВА



Рўйхатдан ўтказувчи органга

________________ томонидан



АРИЗА


"Оммавий ахборот воситалари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида" 2006 йил 11 октябрдаги 214-сон қарорига мувофиқ умумий фойдаланишдаги телекоммуникация тармоқларидаги "__________________" веб-сайт (портал)ни оммавий ахборот воситаси (кейинги ўринларда ОАВ деб аталади) сифатида рўйхатдан ўтказишингизни сўрайман.



Муассис (муассислар): ______________________________________________

(ОАВ муассиси (муассислари)нинг тўлиқ номи ёки Ф.И.О.)


ОАВ номи: ________________________________________________________

(ОАВнинг тўлиқ номи)


ОАВ тили: _________________________________________________________

(ОАВ чиқариладиган (тарқатиладиган) тил)


Мақсади ва вазифалари: ____________________________________________

(ОАВ мақсади ва вазифалари қисқача баён қилинади)


Ихтисослашуви (йўналиши): ________________________________________

(ОАВ фаолиятининг асосий йўналишлари (маънавий-


___________________________________________________________________

маърифий, ижтимоий-сиёсий, илмий-амали, иқтисодий, ахборот ва бошқалар)


Домен (интернет-ресурс) номи: ______________________________________

(ОАВ маҳсулоти тарқатиладиган домен (интернет-ресурс)нинг

___________________________________________________________________

муассис (эгаси) ёки вакил қилинган шахс номига рўйхатдан ўтказилган номи)


Жойлаштириладиган ахборотни янгилаш даврийлиги: _________________

___________________________________________________________________

(жойлаштириладиган ахборотни бир кунда, бир ҳафтада, бир ойда янгилаш сони)


Молиялаштириш манбаи: ___________________________________________

                                                                      (молиялаштиришнинг асосий манбалари)


ОАВ чиқарилиши учун масъул шахслар (таҳририят) тўғрисидаги

маълумотлар: ______________________________________________________

(яшаш жойи (таҳририят жойлашган жой, почта манзили),


___________________________________________________________________

телефон, факс, электрон почта манзили)


Муассис ёки таҳририят бошқа қайси оммавий ахборот воситаларига муассис, ишончли бошқарувчи, ношир, тарқатувчи (барча афилланган шахслар ва ҳар бир шахснинг таҳририят устав фондидаги улуши миқдорлари кўрсатилган ҳолда) ҳисобланиши тўғрисидаги маълумотлар ҳам кўрсатилиши лозим. Агар бундай ҳолат бўлмаса бошқа оммавий ахборот воситалари фаолиятида иштирок этмаслиги кўрсатилиши керак.

Муассис

(Раҳбар лавозими)

_____________

(имзо)

_________________________________

(Ф.И.О.)

(муҳр ўрни)

_________________

(имзоланган сана)





Низомга

3-ИЛОВА



Оммавий ахборот воситалари давлат рўйхатидан

ўтказилганлиги учун давлат божи

СТАВКАЛАРИ

      

Оммавий ахборот воситаси тури


Давлат божи миқдори


Даврий босма нашрлар (газеталар, журналлар, ахборотномалар, бюллетенлар, альманахлар ва бошқалар)


Энг кам ойлик иш ҳақининг

12,5 баравари миқдорида

Теле-, радио-, видео-, кинохроникал дастурлар, ахборот агентликлари


Энг кам ойлик иш ҳақининг

15 баравари миқдорида


Маҳсулотлари Интернет глобал тармоғи орқали тарқатиладиган оммавий ахборот воситалари (газеталар, журналлар, ахборотномалар, бюллетенлар, альманахлар, теле-, радио-, видео-, кинохроникал дастурлар ва бошқалар)


Энг кам ойлик иш ҳақининг

50 фоизи миқдорида


Асосан болалар, ўсмирлар, ногиронлар учун мўлжалланган, шунингдек таълим ва маданий-маърифий йўналишдаги оммавий ахборот воситалари (газеталар, журналлар, ахборотномалар, бюллетенлар, альманахлар, теле-, радио-, видео-, кинохроникал дастурлар ва бошқалар)


Энг кам ойлик иш ҳақининг

2,5 баравари миқдорида


Реклама хусусиятига эга бўлган оммавий ахборот воситалари (рекламага ихтисослашган газеталар, журналлар, буклетлар, теле-, радио-, видео-, кинохроникал дастурлар ва бошқалар)


Энг кам ойлик иш ҳақининг

25 баравари миқдорида


Оммавий ахборот воситаларининг бошқа турлари (электрон тарзда тарқатиладиган оммавий ахборот воситалари маҳсулотлари ва бошқалар)


Энг кам ойлик иш ҳақининг

12,5 баравари миқдорида


    





Низомга

4-ИЛОВА



Оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш

СХЕМАСИ

       

Босқичлар




Субъектлар



Тадбирлар


Бажариш муддатлари






1-босқич

Ариза берувчи



        

Рўйхатдан ўтказувчи органга ариза беради ва зарур ҳужжатларни тақдим этади. (Телерадиодастурларни ОАВ сифатида давлат рўйхатидан ўтказишдан олдин ариза берувчи Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштирувчи комиссияда белгиланган тартибда тегишли лицензия олиши керак).

         


Ариза берувчи хоҳишига кўра




































        












  



2-босқич

Рўйхатдан ўтказувчи орган



       

1. Ҳужжатлар нусхасини хулоса олиш учун Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг Оммавий коммуникациялар соҳасидаги мониторинг марказига юборади.

2. Аризани белгиланган тартибда кўриб чиқади.

           


1. Зарур ҳужжатлар олингандан кейин 3 кун муддатда

2. Ариза тушгандан кейин бир ой мобайнида


































    












   



3-босқич



       

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг Оммавий коммуника-циялар соҳасидаги мониторинг маркази

        



      

Тегишли хулоса беради.

      


Ҳужжатлар нусхаси олингандан кейин 10 кун муддатда





























     












    



4-босқич

Рўйхатдан ўтказувчи орган



          

1. Оммавий ахборот воситасини давлат рўйхатидан ўтказиш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

2. Оммавий ахборот воситасини давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилган тақдирда ариза берувчига рад этиш сабаблари ва ариза берувчи сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма билдиришнома юборади.

3. Ҳужжатлар қайта тақдим этилганда уларни кўриб чиқади.

          


1. Ариза олингандан кейин бир ой муддатда

2. Қарор қабул қилингандан кейин 10 кун муддатда

3. Ҳужжатлар қайта кўриб чиқиш учун тақдим этилгандан кейин 10 кун муддатда




  

  

















































Ариза берувчи



       

Давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун киритади.

        


ОАВни давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддатда



























































    








  



5-босқич


Рўйхатдан ўтказувчи орган



     

Оммавий ахборот воситаси давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани расмийлаштиради, беради ҳамда Ягона реестрга тегишли ёзувни киритади.

          


Қарор қабул қилингандан кейин бир ҳафта муддатда































             





Низомга

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби


Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги



Оммавий ахборот воситаси давлат

рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида

ГУВОҲНОМА


N _____


Номи __________________________________________________________


Тарқатиш шакли ________________________________________________

(газета, журнал ва бошқалар)


Тил(лар)и ______________________________________________________


Муассис(лар)и __________________________________________________


________________________________________________________________


Ихтисослашуви _________________________________________________


________________________________________________________________


Таҳририят манзили ______________________________________________


________________________________________________________________


Тарқатиш ҳудуди ________________________________________________


________________________________________________________________


Берилган санаси _______________________


Рўйхатдан ўтказувчи

орган раҳбари ___________________________________________


Ушбу гувоҳнома "Оммавий ахборот воситалари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ берилган.

Ўзбекистон Республикасининг оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жиноий, маъмурий, интизомий ва бошқа жавобгарликка сабаб бўлади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 41-сон, 415-модда.