Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.02.2001 й. 92-сон "Қурбон ҳайитни нишонлаш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.02.2001 й.

N 92




ҚУРБОН ҲАЙИТНИ

НИШОНЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Диний байрам - Қурбон ҳайитни дам олиш куни деб эълон қилиш ҳақида” 1991 йил 20 июндаги 221-сон Фармони ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Жорий йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 6 мартга тўғри келиши ҳақида Ўзбекистон мусулмонлари идораси мурожаатини эътиборга олиб, 2001 йил 6 март дам олиш куни деб белгилансин ва мамлакатимизда байрам сифатида кенг нишонлансин.


2. Мутасадди идоралар ва жамоат ташкилотлари Қурбон ҳайити байрамини жойларда муносиб тарзда ўтиши учун тегишли тадбирларни амалга оширсинлар.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                      И. Каримов