Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.10.2006 й. ПФ-3811-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

17.10.2006 й.

N ПФ-3811



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ БАЪЗИ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат" агентлиги фаолиятини такомиллаштириш ва коммунал хўжалик корхоналарини молиявий соғломлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 17 августдаги ПҚ-445-сонли қарорига мувофиқ:

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2006 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2005 йил 27 декабрдаги ПҚ-244-сонли қарорига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

6-банддаги "Ўзкоммунхизмат" агентлигининг ҳудудий газ таъминоти корхоналари" сўзлари "Ўзтрансгаз" АК минтақалараро унитар корхонаси" сўзлари билан алмаштирилсин";

12-1-иловада "товар номлари" жадвалидаги 16-позицияда "Ўзкоммунхизмат" агентлиги ҲГТК" сўзлари "Ўзтрансгаз" АК минтақалараро унитар корхонаси" сўзлари билан алмаштирилсин".


3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Мамлакатни ислоҳ қилиш ва янгилашнинг ҳуқуқий базасини такомиллаштириш масалалари бўйича Давлат маслаҳатчисининг хизмати (Ф.Х. Отахонов) зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 43-44-сон, 424-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2006 йил, 10-сон, 561-модда