Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.08.1997 й. 420-сон "Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги тўғрисидаги ҳамда почта ва телекоммуникацияларни ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.08.1997 й.

N 420



ЎЗБЕКИСТОН ПОЧТА ВА ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯЛАР

АГЕНТЛИГИ ТЎҒРИСИДАГИ ҲАМДА ПОЧТА ВА

ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ

ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

ЖАМҒАРМАСИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМЛАРНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 1997 йил 31 июлдаги 380-сон қарорига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги ҳамда Почта ва телекоммуникацияларни ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси фаолият кўрсатишининг ташкилий-ҳуқуқий базасини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги тўғрисида Низом 1-иловага мувофиқ;

Почта ва телекоммуникацияларни ривожлантиришни давлат томонидан кўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. "Ўздавстандарт" маркази почта ва телекоммуникациялар техник воситаларини ва хизматларини сертификациялаш органи сифатида Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлигини белгиланган тартибда аккредитация қилсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари К.Р.Раҳимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                   Ў. Султонов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1997 й., N 8, 30-модда.