Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.02.2006 й. 12-сон "Зулфия" номидаги Давлат мукофоти комиссиясининг янги таркибини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
01.02.2006 й.
N 12
"ЗУЛФИЯ" НОМИДАГИ ДАВЛАТ
МУКОФОТИ КОМИССИЯСИНИНГ ЯНГИ
ТАРКИБИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. "Зулфия" номидаги Давлат мукофоти комиссиясининг янги таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика комиссиялари ва кенгашлари таркибини тасдиқлаш тўғрисида" 2004 йил 26 июлдаги 358-сон қарорига 34-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.Мирзиёев.
2006 йил 1 февралдаги
12-сон қарорига
ИЛОВА
"Зулфия" номидаги Давлат мукофоти комиссиясининг
ТАРКИБИ
Иномова С. |
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси, Комиссия раиси |
Қосимов Р. |
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Олий ва ўрта махсус таълим вазири |
Муҳитдинова А. |
Соғлиқни сақлаш ходимлари Касаба уюшмаси Марказий Кенгаши раиси, Комиссия раисининг ўринбосари |
Алимжанова Д. |
"Соғлом авлод учун" Халқаро хайрия жамғармаси ижрочи директори, Комиссия масъул котиби |
Абдуллаева Ш. |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутати, иқтисод фанлари доктори, профессор |
Абдуллаев Р. |
Ўзбекистон Бастакорлар уюшмаси раиси, Ўзбекистон санъат арбоби |
Абдураҳимова Ф. |
Тошкент шаҳар хотин-қизлар қўмитасининг раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг сенат аъзоси |
Абдураҳимова Ф. |
Ўзбекистон давлат Конверваторияси Оркестр дирижёрлиги кафедраси мудири, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист |
Алимова Д. |
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси қошидаги Тарих институти директори, профессор |
Ашуров С. |
"Туркистон" газетасининг бош муҳаррири |
Ҳожиматов М. |
Республика Маънавият тарғибот маркази раҳбари
|
Жўраев Т. |
Халқ таълими вазири |
Иқбол Мирзо |
"Ассалом Ўзбекистон" студияси бош муҳаррири, Ўзбекистон халқ шоири |
Мўминова З. |
Шоира |
Саидов С. |
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари |
Сайфуллаев Б. |
Маданият ва спорт ишлари вазирининг биринчи ўринбосари |
Тошмуҳамедова Д. |
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисинниг Қонунчилик палатаси депутати, "Адолат" социал-демократик партиясининг раҳбари |
Убайдуллаева Р. |
"Ижтимоий фикр" жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази директори |
Убайдуллаев Б. |
"Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши раиси |
Қосимов Ж. |
"Ўзбеккино" миллий агентлиги директорининг ўринбосари |
Қурбонова Н. |
Республика "Томоша" болалар студиясининг раҳбари |
Қўзиев Т. |
Ўзбекистон Бадиий Академияси раиси |
Изоҳ: Республика комиссиясининг аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда уларнинг лавозимига янгидан тайинланган шахслар Комиссия таркибига киритилади.