Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.03.2001 й. 160-сон "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси, Сув хўжалиги департаменти, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази, Шартнома мажбуриятлари бажарилишини назорат қилиш бош давлат инспекцияси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.03.2001 й.

N 160



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ,

ЎРМОН ХЎЖАЛИГИ БОШ БОШҚАРМАСИ, СУВ

ХЎЖАЛИГИ ДЕПАРТАМЕНТИ, ЎЗБЕКИСТОН ҚИШЛОҚ

ХЎЖАЛИГИ  ИЛМИЙ-ИШЛАБ  ЧИҚАРИШ  МАРКАЗИ,

ШАРТНОМА  МАЖБУРИЯТЛАРИ  БАЖАРИЛИШИНИ

НАЗОРАТ  ҚИЛИШ  БОШ  ДАВЛАТ  ИНСПЕКЦИЯСИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ

ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 17 январдаги 32-сон ва 2001 йил 1 февралдаги 63-сон қарорларини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги икки ой муддатда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қишлоқ хўжалиги мақсулотлари етиштирувчиларнинг хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан шартномалар тузиш ва уларни бажариш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

3. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Маҳсулот тайёрлаш ва унинг сифати бўйича бош давлат инспекцияси тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида" 1995 йил 16 августдаги 322-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995й., 8-сон, 28-модда);

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида" 1996 йил 26 ноябрдаги 419-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996й., 11-сон, 33-модда) 2-бандининг иккинчи хат боши;

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази фаолиятини ташкил этиш масалалари" тўғрисида 1997 йил 12 мартдаги 136-сон қарорига 3-илова;

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш ва айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 1999 йил 30 апрелдаги 202-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999й., 4-сон, 22-модда)га 1-илованинг 14-банди;

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида" 2000 йил 20 мартдаги 98-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 3-сон, 13-модда)га 2-илова;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида" 2001 йил 17 январдаги 32-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 йил, 1-сон, 2-модда)га 2-илова 2-бўлимининг 8-банди.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Т. Холтоев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           Ў. Султонов



"Ўзбекистон Республикаси қонунлари тўплами", 2001 й., 6-сон


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2001 й., N 3, 20-модда.