Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.11.2006 й. 226-сон "Автомобиль йўлларини қуриш ва улардан фойдаланишни ташкил этишни ҳамда сифатини назорат қилишни такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.11.2006 й.

N 226



АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИНИ

ҚУРИШ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШНИ

ТАШКИЛ ЭТИШНИ ҲАМДА СИФАТИНИ НАЗОРАТ

ҚИЛИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Автомобиль йўлларини қуриш ва улардан фойдаланишни самарали ташкил этиш ва сифатини назорат қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Қуйидагилар:

Автомобиль йўлларини таъмирлаш ва сақлаш ишлари таснифи 1-иловага мувофиқ;

Автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича бажарилган ишларнинг сифати устидан назорат қилиш ва уларни қабул қилиб олиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси билан биргаликда тасдиқланган норматив ҳужжатлар талаблари қатъий ижро этилишини таъминласин.

2-1. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси жорий йилнинг 1 мартидан кечикмай Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармасини бошқариш Кенгаши билан келишган ҳолда:

умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини мукаммал таъмирлаш бўйича ҳар йилги дастурларни шакллантиради ва тасдиқлайди;

умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари бўйича умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини жорий таъмирлаш параметрларини тасдиқлайди;

хўжаликлараро қишлоқ автомобиль йўлларини, шаҳарлар, шаҳар посёлкалари, қишлоқлар ва овуллар кўчаларини таъмирлаш бўйича ҳар йилги дастурларни тасдиқлайди.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва Н.М. Ханов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 й., 45-сон, 442-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2006 й., 11-сон, 81-модда.