Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.11.2006 й. 230-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
07.11.2006 й.
N 230
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА
ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Миллий ғоя
тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини
ошириш тўғрисида" 2006 йил 25 августдаги ПҚ-451-сон қарори)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида" 2006 йил 25 августдаги ПҚ-451-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
2006 йил 7 ноябрдаги
230-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг
айрим қарорларига киритилаётган
ЎЗГАРТИРИШЛАР
2. Вазирлар Маҳкамасининг "Маънавият ва маърифат" жамоатчилик маркази ҳузуридаги "Олтин мерос" халқаро хайрия жамғармасини қўллаб-қувватлаш тўғрисида" 1996 йил 27 сентябрдаги 338-сон қарорининг 9-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида умумий ўрта таълимни ташкил этиш тўғрисида" 1998 йил 13 майдаги 203-сон қарорига 1-илованинг 4-бўлими 4.9-бандидаги "Маънавият ва маърифат" жамоатчилик маркази" сўзлари "Республика Маънавият тарғибот маркази" сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика "Оила" илмий-амалий маркази Иштирокчилар Кенгаши таркиби тўғрисида" 2001 йил 30 майдаги 242-сон қарорига илованинг 13-бандидаги "Болиев А.О. - Республика "Маънавият ва маърифат" маркази раҳбари" сўзлари "Ҳожиматов М. - Республика Маънавият тарғибот маркази раҳбари" сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Вазирлар Маҳкамасининг "Дин соҳасидаги маънавий-маърифий, таълим ишларини ва фаолиятни янада такомиллаштиришда ижтимоий кўмак ва имтиёзлар бериш тўғрисида" 2003 йил 22 августдаги 364-сон қарорида:
а) 1-илова матнидаги "Маънавият ва маърифат" маркази" ва "Қ. Аъзамов" сўзлари тегишлича "Республика Маънавият тарғибот маркази" ва "М. Ҳожиматов" сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-иловадаги "Аъзамов Қ. - Республика "Маънавият ва маърифат" маркази раҳбари" сўзлари "Ҳожиматов М. - Республика Маънавият тарғибот маркази раҳбари" сўзлари билан алмаштирилсин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг "Баҳоуддин Нақшбанд ёдгорлик мажмуаси марказини ташкил этиш тўғрисида" 2004 йил 27 майдаги 244-сон қарорига иловадаги "Баротов Шариф - Маънавият ва маърифат" марказининг" сўзлари "Лавозим бўйича - Республика Маънавият тарғибот марказининг" сўзлари билан алмаштирилсин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг "Шоҳи Зинда ёдгорлик мажмуасида қайта тиклаш ва ободонлаштириш ишларини ташкил этиш тўғрисида" 2004 йил 16 июлдаги 337-сон қарорига 1-иловадаги "Аъзамов Қ.А. - Республика "Маънавият ва маърифат" маркази раҳбари" сўзлари "Ҳожиматов М. - Республика Маънавият тарғибот маркази раҳбари" сўзлари билан алмаштирилсин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг "Мустақиллик куни ва Наврўз умумхалқ байрамларига тайёргарликни ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида" 2004 йил 23 июлдаги 357-сон қарорига иловадаги "Аъзамов Қ.А. - Республика "Маънавият ва маърифат" маркази раҳбари" сўзлари "Ҳожиматов М. - Республика Маънавият тарғибот маркази раҳбари" сўзлари билан алмаштирилсин.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 45-сон, 445-модда.