Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Тошкент вилояти ҳокимининг 07.11.2006 й. 272-сон "Вилоят ҳудудида қўлланадиган ижара ҳақининг ягона ставкалари тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИНИНГ

ҚАРОРИ

07.11.2006 й.

N 272



ВИЛОЯТ ҲУДУДИДА ҚЎЛЛАНАДИГАН

ИЖАРА ҲАҚИНИНГ ЯГОНА СТАВКАЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси “Ижара тўғрисида”ги Қонуни, Фуқаролик кодекси талабларига, кейинги вақтда вилоятдаги бино-иншоотларга бўлган эҳтиёжнинг ва нарх-навонинг ошишини инобатга олган ҳолда, вилоятдаги бино ва иншоотларни тартибга солиш, кутилаётган харажатлар билан корхона ва ташкилотларнинг ижара ҳақидан тушадиган даромадларни бир русумга солиш ва улардан оқилона фойдаланиш мақсадида ҚАРОР ҚИЛАМАН:


1. Тошкент вилоятида ижара ҳақининг ягона энг кам миқдордаги ставкалари 1-иловага, корхона ва ташкилотларга нисбатан қўлланиладиган имтиёзли ижара ҳақи ставкалари 2-иловага ҳамда ҳудудий зоналар рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Вилоят ҳудудида қўлланиладиган ягона энг кам миқдордаги ижара ҳақи ставкалари 2006 йил 1 ноябрдан кучга кирган деб ҳисоблансин.


3. Вилоят Бинолардан фойдаланиш бошқармаси (А.Сайдуллаев)га вилоятда ҳозирги кунда ишлатилмай бўш ётган бино ва иншоотларни, асбоб-ускуналарни аниқлаб, тадбиркорлик субъектларига белгиланган тартибда ижарага бериб, ишчи ўринларини яратиш вазифаси юклатилсин ва ҳар ойда қилинган ишлар юзасидан вилоят ҳокимлигига ҳисобот бериши белгилансин.


4. Белгилаб қўйилсинки, ижара ҳақидан тўланадиган тўловларни ўз вақтида ўтказилиши бўйича бино эгалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 4 февралдаги ПФ-1938-сонли Фармонига асосан шахсан масъулдир.


5. Вилоят ҳокимининг 2004 йил 29 ноябрдаги 207-сонли қарори билан тасдиқланган 1-сонли иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари З.Ниязов зиммасига юклатилсин.



Вилоят ҳокими                                                                        М. Куччиев






Тошкент вилояти ҳокимининг

2006 йил 7 ноябрдаги

272-сон қарорига

1-ИЛОВА



Тошкент вилоятидаги қўлланиладиган ижара ҳақининг

ЯГОНА ЭНГ КАМ МИҚДОРДАГИ СТАВКАЛАРИ


N


Фаолият тури ва бинолардан фойдаланиш бўйича

корхона ва ташкилотлар номи


Ижара ҳақи

1 кв.м. майдонга


1

Савдо корхоналари ва дўконлар (умумий майдон)


3754

2

Китоб дўконлари ва техник-меъёрий ҳужжатлар билан савдо қилувчи бўлимлар


544

3

Аҳолига ва ташкилотларга хизмат кўрсатадиган корхоналар ва жисмоний шахслар


3732

4

Бинолардан офис тариқасида фойдаланиладиган қўшма корхоналар, ваколатхоналар, кичик корхоналар, масъулияти чекланган жамиятлар, фирмалар, ҳиссадорлик ва хусусий корхоналар ҳамда ташкилотлар ва жисмоний шахслар учун


5754

5

Бинолардан аниқ маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун фойдаланадиган корхона, ташкилот ва муассасалар (мулк шаклидан қатъи назар),

шунингдек:

1866


- ишлаб чиқариш цехлари учун, умумий майдони 400 кв.м. майдондан ортиқ


933

6

Давлат бюджетидан тўла таъминланадиган корхона, ташкилот ва муассасалар,

уларнинг қошида очилган хўжалик ҳисобидаги ташкилотлар


525


1088

7

Умумий овқатланиш муассасалари (кафе, бар, ресторан, чойхона)


3732

8

Банк муассасалари (Марказий банк ва Халқ банки) шунингдек омонат кассалар


3421

9

Тижорат банклари (турли йўналишдаги)


5600

10

Алоқа муассасалари (давлатга тегишли)

- тижорат (давлатга тегишли бўлмаган)

- почта бўлимлари


1555

3732

1244

11

Жамоат ташкилотларининг бошқарув маҳкамаси

Маҳалла қўмиталари


933

373

12

Омбор тариқасида фойдаланиладиган бинолар


3732

13

Гараж тариқасида фойдаланиладиган бинолар


1524

14

Дорихоналар, оптика ва тиббий ускуна дўконлари


3732

15

Пулли шифохоналар


2555

16

Касалхона, шифохона ва уларга тенг бўлган муассасалар (пулликларидан ташқари)


373

17

Ётоқхоналар


933

18

Спорт ва соғломлаштириш мажмуалари


1866

19

Ёқув юртлари ва касб-ҳунар курслари


995

20

Ёйин автоматлари учун фойдаланиладиган бинолар


2643

21

- бильярд хоналари


6220

22

Меҳмонхоналар


2800

23

Тижорат кўргазмалари ва савдо кўргазмасини ўтказиш мақсадида фойдаланиладиган бинолар


5910

24

Видеосалонлар, видео ва аудио кассеталарни ижарага бериш пунктлари, кабел студиялари


9642

25

Бинолардан хизмат доирасида фойдаланадиган давлатга тегишли хўжалик ҳисобидаги ташкилот ва корхоналарнинг идоралари учун


2177

26

Автосервис, ёнилғи қуйиш ва ювиш шохобчалари

(заправка)


3732

27

Дискотека, тунги клублар


2737

28

Балиқ боқадиган сув ҳавзалари (бир гектар майдонига)


377395

29

Чорвачилик, парранда, чўчқахона фермалар учун


1088

30

Иссиқхона капитал қурилган ойнали

шу жумладан енгил типдаги плёнкали


1088

622

31

Боғлар, токзорлар (бир гектар майдонига)


775525

Ижара ҳақи ставкаларига қўлланиладиган

оширувчи коэффициент:


Маъмурий бинонинг ҳолати ва қурилиш турига қўлланиладиган коэффициентлар:

1-Ҳудудий зоналар коэффициенти (Зк):

Биринчи, иккинчи ва учинчи гуруҳлардаги шаҳар, туманларда 1.2 дан 2.5 гача, тўртинчи гуруҳда 1.2 дан 1.5 гача оширувчи коэффициентлар мавжуд (вилоят ҳудуди зоналари рўйхати илова қилинади).

1-Бинонинг қурилишига кўра тури (Кк)

- алоҳида турган бино - 1,5

- бинога тақаб қурилган - 1,0

- бинонинг устки қисми, чердак, мансарда - 0,7

- ярим ертўла, ертўла - 0,5

2-Ёндош ҳудудидан фойдаланиш коэффициенти (Кх):

- ер майдони мавжуд бўлганда - 0,7

3-Тижорат йўлида фойдаланишда қулайлиги (Кт)

- асосий қатнов йўлларида жойлашгани - 0,5

- иккинчи даражали транспорт қатнови йўлларига чиқиш жойи - 0,4

Бинонинг ҳолати ва қурилиш турига кўра қўлланиладиган коэффициентлар қўшилади.

Ижара ҳақини ҳисоблашда ижара ҳақининг таянч ставкаси қуйидагича аниқланади:

Тс = Бс х Зк х (Кк + Кх + Кт)

бунда:

Тс- бир йилга 1 кв.м. учун ижара ҳақининг таянч ставкаси;

Бс - 1-иловага мувофиқ корхонанинг фаолият турига кўра бир йилга 1 кв.м. учун энг кам ставкаси.






Тошкент вилояти ҳокимининг

2006 йил 7 ноябрдаги

272-сон қарорига

2-ИЛОВА


Ташкилот, муассаса ва корхоналарга

қўлланиладиган имтиёзли ижара ҳақи

ставкалари


N


Фаолият тури ва маъмурий

бинолардан фойдаланиш


Ижара ҳақи

ставкалари


1

Ўрта таълим, мактабгача тарбия муассасалари (пуллиларидан ташқари)


Вақтинча озод қилинган

2

Кутубхоналар, маданият уйлари, мусиқа мактаблари ва ўсмирлар клублари (пуллиларидан ташқари)


Вақтинча озод қилинган

3

Рассом ва ҳайкалтарошларнинг ижодий устахоналари


Вақтинча озод қилинган

4

Милиция органлари, ҳарбий комиссариятлар, судлар, прокуратура органлари


Вақтинча озод қилинган

5

Бинолардан фойдаланиш бошқармасининг шаҳар ва туманлар бўлимлари


Вақтинча озод қилинган

6

Кўрлар жамиятига қарашли ташкилот ва корхоналар

Вақтинча озод қилинган

7

Жамият ташкилотларининг маҳкамалари, агар тижорат билан шуғулланмайдиган бўлсалар


Вақтинча озод қилинган


- Меҳр-мурувват кўрсатиш жамияти

Вақтинча озод қилинган


- Қизил ярим ой жамияти

Вақтинча озод қилинган


- Экологик жамғармалар

Вақтинча озод қилинган


- Соғлом авлод учун

Вақтинча озод қилинган


- Уруш фахрийлари жамияти

Вақтинча озод қилинган


- Ногиронлар жамияти

Вақтинча озод қилинган


- Байналмилал жангчилар уюшмаси

Вақтинча озод қилинган


- Чернобиль ҳалокатини бартараф этиш қатнашчилари уюшмаси


Вақтинча озод қилинган

-------------------------

Изоҳ Фойдаланиш харажатлари (ижарачилардан пул йиғиш) ҳамда коммунал хизмат харажатларини қоплаш, бинонинг тасарруф эгаси томонидан ижарачилардан алоҳида (шу жумладан ижара ҳақидан озод қилинганлардан ҳам) ижара ҳақидан ташқари.

а) Фойдаланиш учун харажатлар (ижарачилардан пул йиғиш) ҳамда коммунал хизмат харажатларини қоплаш, бинонинг тасарруф эгаси томонидан ижарачилардан алоҳида йиғилади;

б) Тошкент вилояти шаҳар ва туман ҳокимларининг структура бўлинмалари ҳисобланган ижарачиларга, маҳалла қўмиталари, Давлат бюджетидан тўла таъминланадиган ташкилотлар, корхоналар ва муассасалар, уларнинг қошида очилган хўжалик ҳисобидаги ташкилотларга оширувчи коэффициентлар қўлланилмайди;

в) Кўрсатилган ижара ҳақи ставкаларига қўшилган қиймат солиғи ва ер солиғи киритилмаган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси амалдаги қонунларига асосан маълум даражадаги ижарачилар томонидан тўланади;

г) Уй-жой муҳандислик-коммунал қурилмаларини қайта тиклаш зарур бўлган ертўла, бино ва иншоотларини таъмирлаш, қайта тиклаш, уй-жой режасини қайта бажариш ишлари ижарачи ҳисобидан бажарилган тақдирда, бажарилган ишлар учун ажратилган маблағ миқдорига қараб, 4 (тўрт) мартагача камайтириш коэффициенти қўлланиши мумкин;

д) Марказлаштирилган тартибда (нарх-навонинг ўзгаришини ҳисобга олган ҳолда) ижара ҳақи ва коммунал тўловларига индексация коэффициентлари жорий қилинган пайтда ижарачига ижарага берувчи (Бинонинг тасарруф эгаси) томонидан ёзма равишда хабар қилади. Бинолардан фойдаланиш бошқармаси томонидан ижара ҳақига ўзгартиришлар киритилади ва ижарачи шартномада кўрсатилган муддатларга асосан керакли тўловларни бажаради.






Тошкент вилояти ҳокимининг

2006 йил 7 ноябрдаги

272-сон қарорига

3-ИЛОВА


N


Шаҳар ва туманлар номи


Зоналар


Ҳудудий зоналар коэффициенти


1

Олмалиқ шаҳри

Ангрен шаҳри

Чирчиқ шаҳри


1.2.3

1.5 дан - 2.5 гача

2

Оҳангарон шаҳри

Бекобод шаҳри

Янгийўл шаҳри


1.2.3

1.5 дан - 2.0 гача

3

Зангиота тумани

Қибрай тумани

Тошкент тумани


1.2.3

1.2 дан - 1.8 гача

4

Қолган туманлар (жами 12 та)



1.2

1.2 дан - 1.5 гача