3. Капитал (Микрокредит ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби Ҳисобварақлари режаси)
Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлигида
2006 йил 11 ноябрда 1639-сон
билан рўйхатга олинган
Марказий банк Бошқарувининг
2006 йил 7 октябрдаги
ТАСДИҚЛАНГАН
Микрокредит ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби
ҲИСОБВАРАҚЛАРИ РЕЖАСИ
III. ҲИСОБВАРАҚЛАРНИНГ ТАЪРИФИ
|
|
МИКРОКРЕДИТ ТАШКИЛОТИНИНГ УСТАВ КАПИТАЛИ |
|
|
|
30301 |
Устав капитали Ҳисобварақнинг таърифи: устав капиталининг таъсис ҳужжатларида белгиланган умумий улушларнинг (пул ифодасида) йиғиндиси ҳисобга олинади. Ҳисобварақнинг кредитида таъсисчилардан олинган улушлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида микрокредит ташкилотидан чиқиб кетаётган таъсисчиларга қайтарилган улушлар суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир таъсисчи бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
|
|
ЗАХИРА КАПИТАЛИ |
|
|
|
30903 |
Умумий захира фонди Ҳисобварақнинг таърифи: ўрнатилган тартибга мувофиқ, умумий мақсадлар учун микрокредит ташкилотининг тақсимланмаган фойдаси ҳисобидан ажратилган маблағлар ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида йил охирида фойдадан умумий захира фондига ўтказилган маблағларнинг суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида умумий захира фондидан маълум мақсадлар учун ҳисобдан чиқарилган маблағлар суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мақсадлар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда юритилади.
|
Текинга олинган мулклар Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилотининг таъсисчиларидан текинга олинган мулклар қиймати ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида текинга олинган мулклар қиймати акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида бошқа шахслардан мулкларни текинга олиш (олдин текинга олинган) натижасида кўрилган зарарни қоплашга йўналтирилган, шунингдек ўрнатилган тартибга мувофиқ тақсимланмаган фойда ҳисобига ўтказилган суммалар акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб битта шахсий ҳисобварақда олиб борилади.
|
|
30908 |
Бошланғич қийматига нисбатан баҳолаш қийматининг ошган суммаси Ҳисобварақнинг мақсади: микрокредит ташкилотининг асосий воситалари ва номоддий активлари бозор қийматининг сезиларли ўсиши натижасида бошланғич қийматига нисбатан қийматининг ошган миқдори ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида микрокредит ташкилотининг асосий воситалари ва номоддий активлари қийматининг баланс қийматига нисбатан ошган миқдори акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида баҳоланаётган асосий восита ва номоддий актив сотилганда ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилганда, улар қийматининг ошган миқдори, шунингдек микрокредит ташкилотининг асосий воситаси ва номоддий активи қийматининг баланс қийматига нисбатан пасайиб кетиши ва ўрнатилган тартибга мувофиқ, тақсимланмаган фойда ҳисобига ўтказилган суммалар ҳисобдан чиқарилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир баҳоланган асосий восита ва номоддий актив бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
|
|
ТАҚСИМЛАНМАГАН ФОЙДА |
|
|
|
Тақсимланмаган фойда (актив-пассив) Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилотининг ўтган молиявий йиллардаги фаолияти давомида олган тақсимланмаган фойдаси (зарари)нинг ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағидан ўтказилган соф фойда ҳамда захира капиталидан тақсимланмаган фойдага ўтказилган суммалар акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида тақсимланмаган фойда ҳисобидан ҳар хил фондлар учун ажратмалар, 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағидан ўтказилган зарар суммаси, шунингдек таъсисчилар қарорига мувофиқ микрокредит ташкилотининг устав фондига қилинган қайта инвестиция (реинвестиция)лаш ҳамда эълон қилинган дивидендлар суммалари акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб битта шахсий ҳисобварақда юритилади.
|
|
Соф фойда (зарар) (актив-пассив) Ҳисобварақнинг таърифи: ҳисобот йили давомида микрокредит ташкилоти молиявий фаолияти натижасида олинган соф фойда (зарар)лар ҳамда ушбу давр давомида эълон қилинган дивидендлар суммаси ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобот йили давомида микрокредит ташкилоти томонидан олинган фойда, 31203 - "Тақсимланмаган фойда (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказилган зарар суммаси, шунингдек нотўғри эълон қилинган дивидендларнинг қайтарилиши акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида ҳисобот йили давомида микрокредит ташкилоти томонидан кўрилган зарар, 31203 - "Тақсимланмаган фойда (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказилган фойда суммаси, эълон қилинган дивидендлар, шунингдек захира капиталига ўтказилган сумма акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб соф фойда ҳисоби бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда юритилади.
|
|
|
|
ЎЗЛАШТИРИЛГАН ГРАНТ МАБЛАҒЛАРИ
|
|
Ўзлаштирилган грант маблағлари Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти грант маблағларининг ўзлаштирилган суммаси ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида дивидендлар эълон қилингунга қадар 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағидан ўтказилган грант маблағларининг ўзлаштирилган суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида грант маблағларининг ўзлаштирилган қисми нотўғри ҳисобланиши натижасида қайтарилган суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда юритилади. |
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 46-47-сон, 463-модда.