Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.12.2006 й. 250-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
04.12.2006 й.
N 250
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИНИ
ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ
ТЎҒРИСИДА
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг
"Умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини
лойиҳалаштириш, қуриш ва реконструкция қилиш тартибини
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"
2006 йил 25 октябрдаги ПҚ-499-сон қарори)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш, қуриш ва реконструкция қилиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 25 октябрдаги ПҚ-499-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
2006 йил 4 декабрдаги
250-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг
ўз кучини йўқотаётган қарорлари
РЎЙХАТИ
2. Вазирлар Маҳкамасининг "Лизинг хизматларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 26 апрелдаги 199-сон қарорига илованинг V банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 4-сон, 42-модда).
5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ва баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2005 йил 8 сентябрдаги 206-сон қарорига 1-илованинг 42-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 9-10-сон, 48-модда).
7. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2006 йил 18 октябрдаги 217-сон қарорига илованинг 3-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 10-сон, 78-модда).
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 48-50-сон, 486-модда.
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2006 й., N 12, 94-модда.