Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.12.2006 й. ПҚ-542-сон "Халқаро шартномаларга қўшилиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

27.12.2006 й.

N ПҚ-542



ХАЛҚАРО ШАРТНОМАЛАРГА

ҚЎШИЛИШ ТЎҒРИСИДА



"Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 21-моддасига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси иловага* мувофиқ Евроосиё иқтисодий ҳамжамиятининг халқаро шартномаларига қўшилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси мазкур қарор иловасида кўрсатилган халқаро шартномалар кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат тартиб-қоидаларини бажаргани тўғрисида депозитарийга тегишли билдиришнома йўлласин.


3. Ушбу қарорнинг 1-бандида кўрсатилган халқаро шартномалар Ўзбекистон Республикаси учун кучга киргандан сўнг:

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарлари ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси мажбуриятлари ижроси устидан назоратни таъминласинлар;

Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу халқаро шартномалардан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


Қаранг: ВМ* 2007 йил 4 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Халқаро шартномаларга қўшилиш тўғрисида" 2006 йил 27 декабрдаги ПҚ-542-сон Қарори)"ги 73-сон Қарори


4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                           И. Каримов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 51-52-сон, 510-модда