Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.01.2007 й. ПҚ-565-сон "Аҳолининг ва хўжалик юритувчи субъектларнинг банк тизимига ишончини мустаҳкамлашга оид кейинги чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

12.01.2007 й.

N ПҚ-565



АҲОЛИНИНГ ВА ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ

СУБЪЕКТЛАРНИНГ БАНК ТИЗИМИГА

ИШОНЧИНИ МУСТАҲКАМЛАШГА ОИД

КЕЙИНГИ ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Тижорат банкларининг капиталлашув даражасини янада ошириш, аҳолининг ва хўжалик юритувчи субъектларнинг банк тизимига ишончини мустаҳкамлаш, уларнинг даромадларини легаллаштириш, депозит ҳисобварақларидаги қўйилмалар ҳажмини кўпайтириш, шунингдек нақд пул маблағларининг банкдан ташқари айланмасини қисқартириш мақсадида:

2. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси:

банклар ва бошқа кредит ташкилотларининг фаолиятига аралашиш, шунингдек улардан банк сирини ташкил этувчи маълумотлар беришни ҳуқуққа зид тарзда талаб қилиш каби ҳолларга йўл қўймаслик борасида банк сири тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ижроси устидан назоратни кучайтирсин;

ушбу қарор талабларини бузувчи айбдор мансабдор шахсларни белгиланган тартибда жавобгарликка тортсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

Бош прокуратура, Марказий банк, Молия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргалиқда икки ҳафта муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

вазирликлар ва идоралар томонидан ўз норматив ҳужжатлари мазкур қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.


4. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 3-сон, 24-модда.