Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида ўқиш учун талабаларнинг ҳақ тўлаш шартлари тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 24.10.1992 й. 491-сон қарорига илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 24 октябрдаги

491-сон қарорига

ИЛОВА



Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия

Университетида ўқиш учун талабаларнинг

ҳақ тўлаш шартлари тўғрисида

НИЗОМ


1. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия Университетида ўқиш Университет, талаба ва унинг ота-оналари (ҳомийлари), шунингдек, вазирликлар, идоралар, корхоналар, ташкилотлар, мулкчиликнинг барча шаклларидаги муассасалар, республика ва хорижий мамлакатларнинг хусусий шахслари ўртасида шартнома билан расмийлаштирилади.

Ўқиш қиймати ҳар йили янги ўқув йили бошланишидан олдин белгиланади ва тўланадиган стипендияни ҳисобга олган ҳолда жорий харажатларга қараб ҳисоблаб чиқарилади.


2. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия Университетида ўқишни хоҳловчилар белгиланган тартибда ҳужжатлар ва тест усулида кириш имтиҳонлари топширадилар.


3. Университетга танлов йўли билан қабул қилингандан кейин ва сўнгра ҳар йили ўқиш тугагунга қадар ўқиш ҳақини тўлашга ўз маблағи бўлмаган талабалар ўқишга қабул қилинганлиги ҳақида тегишли ҳужжат билан мақсадли фоизсиз кредитни белгиланган тартибда расмийлаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига мурожаат қиладилар.

Ўқиш ҳақи ўқув йили бошлангунга қадар талабанинг кредит ҳисобидан университет ҳисобига пул ўтказиш йўли билан тўланади.

Ўқиш ҳақини тўлаш учун олинган кредит Университетни битиргандан сўнг бир йилдан кейин 10 йил давомида, дастлабки уч йилда иш ҳақидан ҳар йили кредит суммасининг 5 фоизини, кейинги 4 йилда - 10 фоизини, сўнгги уч йилда - 15 фоизини ажратиш йўли билан амалга оширилади.