Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 31.10.1992 й. 504-сон "Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини тузатиш ва сақлашни маблағ билан таъминлаш тартибини ўзгартириш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.10.1992 й.

N 504



УМУМИЙ ФОЙДАЛАНИШДАГИ АВТОМОБИЛЬ

ЙЎЛЛАРИНИ ТУЗАТИШ ВА САҚЛАШНИ МАБЛАҒ

БИЛАН ТАЪМИНЛАШ ТАРТИБИНИ ЎЗГАРТИРИШ

ТЎҒРИСИДА


Моддий-техника ресурслари нархларининг анча ошиб бораётганлиги ҳамда республика йўл хўжалиги ходимларининг тариф ставкалари ва лавозим маошларининг ошиши муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Белгилаб қўйилсинки, 1992 йилнинг 1 октябридан бошлаб умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини тузатиш ва сақлашга маблағлар қуйидаги ажратмалар ҳисобига амалга оширилади:

жамоа ва давлат хўжаликлари, саноат, транспорт, қурилиш ва бошқа корхоналарнинг, хўжалик ташкилотлари, кооперативлар ва кичик корхоналарнинг жорий йилда маҳсулот ишлаб чиқариш амалдаги ҳажмидан бир фоиз миқдорида;

тайёрлов, савдо корхоналари ва ташкилотлари, шу жумладан, "Ўзбексавдо" уюшмасининг умумий овқатланиш ва улгуржи ташкилотларининг таъминот-сотиш ташкилотларининг жорий йилдаги - амалдаги оборотидан 0,1 фоиз миқдорида.



Вазирлар Маҳкамаси

Раисининг биринчи ўринбосари                                          И. Жўрабеков