Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Тижорат банкларида молиявий ҳисоботларидаги хатоларни тузатиш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 21.01.2004 й. 1301-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқарувининг 08.11.2003 й. 27/4-сон қарори билан тасдиқланган)

Полный текст документа доступен по адресу
Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2004 йил 21 январда 1301-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банк Бошқарувининг

2003 йил 8 ноябрдаги

27/4-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Мазкур Низом рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Тижорат банкларида молиявий ҳисоботларидаги

хатоларни тузатиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида", "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, молиявий ҳисобот халқаро стандартларига (кейинчалик матнда - МҲХС) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари (кейинчалик матнда - банклар) молиявий ҳисоботларидаги хатоларни тузатишга қўйиладиган талабларни белгилайди.

Мазкур Низомнинг мақсади Марказий банкнинг меъёрий ҳужжатлари ва МҲХСга мувофиқ банкларнинг молиявий ҳисоботидаги хатоларни тузатиш бўйича сиёсат ва тартиботларни жорий этиш бўлиб ҳисобланади. Мазкур Низомнинг амал қилиши фақат бош банклар томонидан тақдим этиладиган молиявий ҳисоботга нисбатан қўлланилади.



II. ТАЪРИФЛАР


1. Мазкур Низомнинг мақсадларида қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:


хатолар - бу жорий даврда аниқланган ва мавжуд бўлган, шунингдек ушбу ўтган даврлар бўйича молиявий ҳисоботларни тузишда ва тақдим этишда олиниши ва ҳисобга олиниши мумкин бўлган ишончли ахборотлар билан тасдиқланган ўтган бир ёки ундан ортиқ даврлар учун банкларнинг молиявий ҳисоботидаги камчиликлар ёки бошқа нотўғри ифодаланган маълумотлар. Мазкур ҳолда ишончли ахборот деганда тўғри фойдаланилганда ва ҳисоблаб чиқарилганда хатога йўл қўймаслик имконияти мавжуд бўлган маълумотлар тушунилади.

Ушбу хатоларни юзага келиш сабаблари: нотўғри математик ҳисоб-китоблар, ҳисоб сиёсатининг хатолик билан қўлланиши, воқеаларни яхши кўздан кечирмаслик ёки нотўғри талқин қилиш, воқеаларни қасддан бузиб кўрсатиш, шунингдек товламачилик бўлиши мумкин;


ретроспектив (ёки ретроактив) қайта ҳ

...