Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.04.1994 й. ПФ-821-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 28 августдаги ПФ-465 рақамли Фармонининг 3-бандига қисман ўзгартиш киритиш тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

12.04.1994 й.

N ПФ-821



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 1992 ЙИЛ 28 АВГУСТДАГИ

ПФ-465 РАҚАМЛИ ФАРМОНИНИНГ 3-БАНДИГА

ҚИСМАН ЎЗГАРТИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Республика спортчиларнинг ҳалқаро миқёсда мисли кўрилмаган ғалабага эришганликлари, уларнинг жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, Ўзбекистон мустақиллигини мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаларини эътиборга олиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 28 августидаги ПФ-465 рақамли Фармонининг 3-банди "пул мукофотлари топширилади" сўзларидан кейин қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


олтин медаль - 10000 АҚШ доллари;

кумуш медаль - 5000 АҚШ доллари;

бронза медаль - 3000 АҚШ доллари.


Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг Миллий банки билан биргаликда бир ҳафта ичида мазкур Фармоннинг 3-бандига мувофиқ тўлов тартиби тўғрисидаги таклифларни киритсинлар.


Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     И. Каримов