Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.05.1993 й. 198-сон "Молиявий назоратни мустаҳкамлаш ва хўжалик фаолиятига молиявий назоратнинг аудиторлик шаклларини жорий этиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.05.1993 й.

N 198



МОЛИЯВИЙ НАЗОРАТНИ МУСТАҲКАМЛАШ

ВА ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИГА МОЛИЯВИЙ

НАЗОРАТНИНГ АУДИТОРЛИК ШАКЛЛАРИНИ

ЖОРИЙ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


"Аудиторлик фаолияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ ва мустақил молия назоратининг таъсирчанлигини кучайтириш, корхоналар, бирлашмалар, концернлар, уюшлалар, қўшма корхоналар, жамоат ташкилотлари ва бошқа тузилмаларга бошқарув фаолияти, бухгалтерлик ҳисоб-китоби ва молия соҳаларида малакали ёрдам кўрсатиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Хўжалик ҳисобидаги корхоналар фаолияти устидан молиявий назоратнинг аудиторлик шакллари жорий этилсин, бунда назоратнинг асосий принципи аудиторилик фирмалари томонидан шартномали тўлов асосида тафтишлар, текширишлар ва маслаҳатли хизматлар кўрсатишдан иборат бўлади, деб белгилансин.


2. Тармоқлараро бирлашмалар, концернлар, уюшмалар, акционерлик жамиятлари ҳамда корхоналар, ижара ва қўшма корхоналар, тижорат банклари ҳамда юқори бошқарув органлари бўлмаган жамоат ва бошқа ташкилотларга хизмат кўрсатиш учун назоратнинг мажбурий аудиторлик шакллари ўрнатилсин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тегишли ҳудудлардаги тармоқлараро, акционерлик, ижара, қўшма корхоналар ва кооперативлар фаолияти устидан назорат қилувчи хўжалик ҳисобидаги аудиторлик фирмаларини ташкил этишга кўмаклашсинлар.


3. Қуйидагилар тасдиқлансин:

1-иловага мувофиқ аудитор (аудиторлик фирмаси) тўғрисидаги Вақтинчалик низом;

2-иловага мувофиқ Ўзбекистон Республика аудиторлар Палатаси ҳақидаги Вақтинчалик низом.


4. Вазирликлар, идоралар, концернлар уюшмалар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 1993 йил 20 майгача илгари ўзлари чиқарган, мазкур қарорга зид келувчи норматив актларни қайта куриб чиқишни ва бекор қилишни таъминласинлар.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Муталов