Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.06.1993 й. 313-сон "Ўзагроқурилиш" республика ишлаб чиқариш давлат-кооператив қурилиш бирлашмасининг уставига қисман ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.06.1993 й.

N 313



"ЎЗАГРОҚУРИЛИШ" РЕСПУБЛИКА ИШЛАБ

ЧИҚАРИШ ДАВЛАТ-КООПЕРАТИВ ҚУРИЛИШ

БИРЛАШМАСИНИНГ УСТАВИГА ҚИСМАН

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА

Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


"Ўзагроқурилиш" республика ишлаб чиқариш давлат-кооператив қурилиш бирлашмасининг Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 6 мартдаги 100-сон қарори билан тасдиқланган Уставига қисман ўзгартиришлар киритилсин ҳамда 22 ва 28-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"22. Раис, унинг ўринбосарлари ва бошқарув аъзолари бирлашма Кенгаши томонидан сайланадилар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадилар".


"28. "Ўзагроқурилиш" бирлашмасининг раиси бошқармалар ва аппарат мустақил бўлимларининг бошлиқларини, бирлашмага қарашли корхоналар ва ташкилотларнинг раҳбарларини лавозимларига тайинлайди ва эгаллаб турган лавозимларидан озод қилади".



Ўзбекистон Республикаси Бош вазири                                              А. Муталов