Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.09.1993 й. 476-сон "Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги тўғрисидаги низомни, ҳудудий ижтимоий таъминот бошқармаси, туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлими тўғрисидаги намунавий низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.09.1993 й.

N 476



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЖТИМОИЙ ТАЪМИНОТ ВАЗИРЛИГИ

ТЎҒРИСИДАГИ   НИЗОМНИ,   ҲУДУДИЙ

ИЖТИМОИЙ ТАЪМИНОТ БОШҚАРМАСИ,

ТУМАН (ШАҲАР) ИЖТИМОИЙ ТАЪМИНОТ

БЎЛИМИ ТЎҒРИСИДАГИ НАМУНАВИЙ

НИЗОМЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Илова қилинаётган Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги тўғрисидаги Низом, ҳудудий ижтимоий таъминот бошқармаси ва туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлими тўғрисидаги намунавий низомлар тасдиқлансин.


2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Ўзбекистон ССР Социал таъминот министрлиги тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида" 1971 йил 4 июндаги 252-cон қарори (ЎзССР Т, 1971 й., N 6, 32-модда);

Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1983 йил 10 февралдаги 79-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон ССР халқ депутатлари область Совети ижроия комитетининг социал таъминот бўлими тўғрисидаги Низом (ЎзССР ҚТ. 1983 й., N 2, 4-модда);

Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1983 йил 9 сентябрдаги 523-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон ССР халқ депутатлари шаҳар, шаҳардаги район Совети ижроия комитетининг социал таъминот бўлими тўғрисидаги Низом (ЎзССР ҚТ 1983 й., N 9, 37-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Муталов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1993 й., N 9, 35-модда.