Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Уй-жойларни олиш-сотиш, алмаштириш ва ҳадя қилиш шартномаларини нотариал тасдиқлаганда давлат божини ундириш тартиби тўғрисида Тушунтириш (АВ томонидан 17.11.1998 й. 538-сон билан рўйхатга олинган ДСҚ 30.10.1998 й. 11/2-8118-сон билан тасдиқланган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ

17.11.1998 й.

N 538


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ

30.10.1998 й.

N 11/2-8118




Уй-жойларни олиш-сотиш, алмаштириш ва ҳадя қилиш

шартномаларини нотариал тасдиқлаганда

давлат божини ундириш тартиби тўғрисида

ТУШУНТИРИШ


Жойлардан нотариал идоралари томонидан айрим нотариал ҳаракатлар учун давлат божининг ундирилиши бўйича келиб тушаётган сўровлар муносабати билан Адлия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси билан Адлия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси давлат божини тўлаш тартиби тўғрисида қуйидагиларни тушунтирадилар:

Жисмоний шахсларга тегишли бўлган уй-жойларни ҳадя қилиш шартномалари нотариал идораларда тасдиқланганда давлат божи БТИ идоралари томонидан аниқланган инвентаризация қийматидан, олиш-сотиш, алмаштириш шартномаларини нотариал тасдиқлаганда эса томонлар келишган нархдан, аммо БТИ идоралари томонидан аниқланган инвентаризация қийматидан кам бўлмаган нархлардан келиб чиққан ҳолда ундирилади.

Давлат божининг ставкалари миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сонли "Давлат божи ставкалари ҳақида"ги ва 1994 йил 4 апрелдаги 180-сонли қарорига асосан қўлланилади.



Вазир муовини                                                                                 М.Жалилов



Раис муовини                                                                                   Ш.Саттаров