Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.03.1994 й. 138-сон "Савдо корхоналари ва ташкилотларига солиқ солишдаги айрим ўзгаришлар тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.03.1994 й.

N 138



САВДО КОРХОНАЛАРИ ВА ТАШКИЛОТЛАРИГА

СОЛИҚ СОЛИШДАГИ АЙРИМ ЎЗГАРИШЛАР

ТЎҒРИСИДА


Савдо соҳасида чиқимга қарши механизмнинг фаолият кўрсатиши учун амалий шарт-шароитлар яратиш ва солиқ солиш тартибини такомиллаштириш ҳисобига савдо корхоналари ҳамда ташкилотларининг муомала харажатларини камайтиришдан манфаатдорликларини ошириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг "Ўзбекистон Республикаси 1994 йилги бюджетининг асосий параметрлари тўғрисида" 1993 йил 28 декабрдаги 993-ХII-сон қарорининг 6 ва 7-бандларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 1994 йил 1 январдан бошлаб, қайси идорага бўйсуниши ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, савдо корхоналарига солиқ солишнинг янги тартиби белгилансин.

Савдо корхоналари ва ташкилотлари бюджетга тўланадиган қўшилган қиймат солиғи ва даромаддан олинадиган солиқдан озод этилсин.

Савдо корхоналарининг даромадлилик даражасига кўра ялпи даромаддан табақалаштирилган ставкалар бўйича олинадиган солиқ иловага* мувофиқ жорий этилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда савдо қилувчи ташкилотлар ялпи даромадига солинадиган солиқни ҳисоб-китоб қилиш тартибини тасдиқласин ва уни солиқ тўловчиларга етказсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси "Ўзбексавдо" давлат уюшмаси ва Ўзбекбирлашув бошқаруви билан биргаликда савдо корхоналарининг 1994 йил 1 ярим йиллиги иш якунлари бўйича амалдаги солиқ ставкалари ҳолатини ва самаралилигини таҳлил қилсинлар ҳамда зарур бўлганда бу масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тегишли таклифлар киритсинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 26 февралдаги 98-сон қарорига илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.