Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.05.2007 й. ПФ-3874-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Пенсиялар, нафақалар, стипендиялар ҳамда республиканинг бюджет муассасалари ва ташкилотларида иш ҳақи миқдорларини ошириш тўғрисида" 1995 йил 16 августдаги ПФ-1213-сонли Фармонига қўшимча киритиш тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

02.05.2007 й.

N ПФ-3874



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

"ПЕНСИЯЛАР, НАФАҚАЛАР, СТИПЕНДИЯЛАР ҲАМДА

РЕСПУБЛИКАНИНГ БЮДЖЕТ МУАССАСАЛАРИ ВА

ТАШКИЛОТЛАРИДА ИШ ҲАҚИ МИҚДОРЛАРИНИ

ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА" 1995 ЙИЛ 16 АВГУСТДАГИ

ПФ-1213-СОНЛИ ФАРМОНИГА ҚЎШИМЧА

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштириш ва мустаҳкамлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида" 2007 йил 19 мартдаги ПФ-3864-сонли Фармонига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Пенсиялар, нафақалар, стипендиялар ҳамда республиканинг бюджет муассасалари ва ташкилотларида иш ҳақи миқдорларини ошириш тўғрисида" 1995 йил 16 августдаги ПФ-1213-сонли Фармони 8-бандининг биринчи хатбоши қуйидаги янги таҳрирда баён этилсин:

"Бюджет ҳисобидан пул билан таъминланувчи муассасалар ва ташкилотларнинг ходимларини рағбатлантириш мақсадида уларга меҳнат ҳақи фондининг 15 фоизи миқдорида, болалар, қариялар ва ногиронларнинг "Мурувват" ва "Саховат" интернат-уйлари, жисмоний ривожланиш имконияти чекланган ва жисмоний нуқсонлари бўлган шахслар учун ихтисослаштирилган коллежлар, уруш ва меҳнат фахрийлари санаторийлари, ногиронлар реабилитация марказлари ва уйда ижтимоий ёрдам кўрсатиш хизмати ходимларини рағбатлантириш учун - меҳнат ҳақи фондининг 25 фоизи миқдорида ходимларни моддий рағбатлантириш махсус фондини ташкил қилишга рухсат берилсин".


2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                           И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 17-18-сон, 176-модда.