Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.04.1994 й. 181-сон "Айрим бинолардаги майдонларнинг бир қисмини Тошкент шаҳар ҳокимлиги ихтиёрига бериш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.04.1994 й.

N 181


АЙРИМ БИНОЛАРДАГИ МАЙДОНЛАРНИНГ БИР

ҚИСМИНИ ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲОКИМЛИГИ

ИХТИЁРИГА БЕРИШ ТЎҒРИСИДА


Қабул қилинган ҳукумат қарорларини бажариш учун турар жой бўлмаган бино фондларига бўлган эҳтиёжларнинг кескин даражада ортганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирликлар, идоралар, муасасалар ва ташкилотлар:

бир ой муддатда айрим бинолардаги майдонларнинг бир қисмини иловага мувофиқ Тошкент шаҳар ҳокимлиги ихтиёрига берсинлар.

Бериладиган майдонларда ижарачилар бўлган тақдирда уларга, ижара муддати тугугунга қадар, ўзларига қарашли тузилмаларни зичлаштириш ҳисобига бошқа майдонларни берсинлар.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мутасдди мажмуиларига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Бош вазири                                            А. Муталов






Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 4 апрелдаги

181-сон қарорига

ИЛОВА



Майдонларнинг бир қисми Тошкент шаҳар

ҳокимлиги ихтиёрига бериладиган биноларнинг

РЎЙХАТИ

Т/р

Ташкилотлар ва

муассасаларнинг номи


Манзили


Бериладиган қават

ва майдон (кв.м.)


1.

Давлат матбуот қўмитасининг "Ўзполиграф ИТИ"


М-14, 33-уй

4-қават; 720,0

2.

"Ўзмаишийхизмат" уюшмасининг "Ўзмаишийтехника" ИИБ


А.Туқай кўчаси, 1

5-қават; 925,0

3.

Алоқа вазирлигининг "Ўзбектелеком" концерни


А.Темур кўчаси

8 ва 9-қаватлар; 2400,0

4.

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлар академиясининг қишлоқ хўжалиги ИТИ


Халқлар дўстлиги кўчаси, 28

4 ва 5-қаватлар; 2400,0

5.

Давлат қимматбаҳо металлар қўмитасининг "Ўртаосиё рангли металлар ИТИ"


Пушкин кўчаси, 50

1500,0