Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.11.1994 й. 559-сон "Ўзбекистон Республикасида хорижий сармоялар билан корхоналар, халқаро бирлашмалар ва ташкилотлар, шунингдек, уларнинг таркибий бўлинмаларини ташкил этиш ва фаолияти тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.11.1994 й.

N 559



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

ХОРИЖИЙ САРМОЯЛАР БИЛАН КОРХОНАЛАР,

ХАЛҚАРО БИРЛАШМАЛАР ВА ТАШКИЛОТЛАР,

ШУНИНГДЕК, УЛАРНИНГ ТАРКИБИЙ БЎЛИН-

МАЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ФАОЛИЯТИ

ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА

ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасида ўзбекистонлик ва хорижий юридик шахслар ҳамда фуқаролар иштирокида қўшма корхоналар ташкил этиши ва уларнинг фаолиятини давлат томонидан бошқаришни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 12 ноябрдаги 290-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида хорижий сармоялар билан корхоналар, халқаро бирлашмалар ва ташкилотлар, шунингдек, уларнинг таркибий бўлинмаларини ташкил этиш ва фаолияти тартиби тўғрисидаги Низом 43-бандининг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўшма корхона ташкил этиш тўғрисидаги ёки асосий фондлари 20 млн АҚШ долларига тенг бўлган суммадан ошадиган ишлаб турган Ўзбекистон корхонасининг акцияларини ёки пайларини хорижий инвесторга сотиш йўли билан Ўзбекистон корхонасини қўшма корхонага айлантириш тўғрисидаги қарор Ўзбекистонлик қатнашчи томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг розилиги билан қабул қилинади".



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                 И. Каримов