Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.12.1994 й. 578-сон "Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиялари аъзоларининг гонорарлари, докторантлар ва аспирантларнинг стипендиялари миқдорини ошириш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
01.12.1994 й.
N 578
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФАНЛАР
АКАДЕМИЯЛАРИ АЪЗОЛАРИНИНГ ГОНОРАРЛАРИ,
ДОКТОРАНТЛАР ВА АСПИРАНТЛАРНИНГ
СТИПЕНДИЯЛАРИ МИҚДОРИНИ
ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА
Республиканинг илмий салоҳиятини сақлаш ва мустаҳкамлаш, илмий фаолиятни рағбатлантириш, юқори малакали илмий ходимлар тайёрлаш сифатини ошириш ҳамда олимлар, докторантлар ва аспирантларни ижтимоий ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясининг ҳақиқий аъзоси ва мухбир аъзоси унвони учун ойлик гонорарлар, докторантлар ва аспирантларнинг стипендиялари миқдори шу йилнинг 1 декабридан бошлаб иловага мувофиқ белгилансин.
Белгилаб қўйилсинки, унвонлар учун гонорарлар ва стипендиялар тўлаш билан боғлиқ харажатлар бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги кўрсатиб ўтилган мақсадлар учун зарур маблағлар ажратсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 20 июлдаги 332-сон ва 1993 йил 7 июндаги 274-сон қарорларнинг Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ва тармоқ академияларининг ҳақиқий аъзолари ва мухбир аъзолари унвонлари учун гонорарлар миқдорига оид қисми ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов
1994 йил 1 декабрдаги
578-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг
ҳақиқий аъзолари, собиқ Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги
фанлари академияси ҳақиқий аъзолари ва мухбир
аъзоларининг гонорарлари миқдори