Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.07.1994 й. 375-сон "Чорва моллари ва сутнинг харид нархларини ошириш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.07.1994 й.

N 375



ЧОРВА МОЛЛАРИ ВА СУТНИНГ

ХАРИД НАРХЛАРИНИ ОШИРИШ

ТЎҒРИСИДА


Хўжаликларнинг давлат буюртмаси бўйича чорва моллари ва сут сотиш ҳажмларини кўпайтиришдан иқтисодий манфаатдорликларини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 1994 йил 1 августдан бошлаб чорва моллари ва сутнинг чекланган харид нархлари иловага мувофиқ белгилансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги чорва моллари ва сутнинг янги харид нархлари прейскурантларини ишлаб чиқсин ва манфаатдор вазирликлар ва идораларга етказсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 1 июндаги 278-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                 И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 20 июлдаги

375-сон қарорига

ИЛОВА



Чорва моллари ва сут харид нархларининг

ЧЕКЛАНГАН МИҚДОРЛАРИ


бир тоннаси учун сўмларда (ўртача)


Тирик вазнда


Сўйилган вазнда


Қорамол, от ва туялар


5300

11000

Чўчқалар


6600

11000

Қўй ва эчкилар


4400

11000


Асосий ёғлилик даражаси 3,6 фоиз бўлган сут



1000