Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.11.1994 й. 554-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати тузилмасига қисман ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.11.1994 й.

N 554



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР

МАҲКАМАСИ АППАРАТИ ТУЗИЛМАСИГА

ҚИСМАН ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА


Қурилиш, транcпорт ва алоқа комплекси фаолиятини такомиллаштириш ҳамда унинг иш самарадорлигин ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Капитал қурилиш бўлимининг транспорт ва алоқа шўъбаси негизида Вазирлар Маҳкамаси аппарати ходимларининг умумий сонини 2 нафарга кўпайтирган ҳолда 5 ходимдан иборат мустақил Транспорт ва алоқа бўлими ташкил этилсин.


2. Капитал қурилиш, транспорт ва алоқа бўлими Қурилиш, бинокорлик материаллари саноати ва коммунал хизмат кўрсатиш бўлимига айлантирилсин.


3. Комплекс раҳбари Р.Р. Юнусов ўн кун муддатда Қурилиш, бинокорлик материаллари саноати ва коммунал хизмат кўрсатиш бўлими ҳамда Транспорт ва алоқа бўлими тўғрисидаги низомни белгиланган тартибда тасдиқласин.



Вазирлар  Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов