Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Иқтисодиёт вазирлигининг 9-сон, Молия вазирлигининг 106-сон, Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 01/УзРТСБ-18/02-сон "Ўзбекистон Республикаси Мол-хом ашё биржасида ўтказиладиган биржа савдоларида пахта момиғини сотиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 09.04.2007 й. Қарори (АВ томонидан 19.05.2007 й. 1681-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

19.05.2007 й.

N 1681


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

09.04.2007 й.

N 9

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

09.04.2007 й.

N 106

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ

09.04.2007 й.

N 01/УзРТСБ-18/02

ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси Мол-хом ашё биржасида

ўтказиладиган биржа савдоларида пахта момиғини

сотиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида


(2007 йил 29 майдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Биржалар ва биржа фаолияти тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 10 мартдаги ПҚ-24-сонли "Жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни ислоҳ қилиш ва модернизациялаш мақсад ҳамда вазифаларига доир дастур тўғрисида"ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида" 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарорига мувофиқ ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:


1. Ўзбекистон Республикаси Мол-хом ашё биржасида ўтказиладиган биржа савдоларида пахта момиғини сотиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат мулкини бошқариш Давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, "Ўзпахтасаноат" Ассоциацияси, "ЎзРТХБ" ОАЖнинг 2004 йил 5 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси Товар-хом ашё биржаси аукцион савдоларида пахта момиғини сотиш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 26, 01/24-17, 47, 10/773-А, 4201/155-сон қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин (2004 йил 12 май, рўйхат рақами 1353 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 19-сон, 228-модда).


3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган пайтдан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.

Иқтисодиёт вазири

Б. Ходжаев

Молия вазири

Р. Азимов

Давлат мулкини бошқариш

давлат қўмитаси раиси

Д. Мусаев

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 21-сон, 219-модда.