Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22.05.2007 й. ПФ-3879-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида" 2001 йил 13 февралдаги ПФ-2810-сонли Фармонига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

22.05.2007 й.

N ПФ-3879



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ "ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ

ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА" 2001 ЙИЛ

13 ФЕВРАЛДАГИ ПФ-2810-СОНЛИ

ФАРМОНИГА ЎЗГАРТИШЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳоли бандлигини ошириш ҳамда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 6 апрелдаги ПҚ-616-сонли қарорига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида" 2001 йил 13 февралдаги ПФ-2810-сонли Фармони:

2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

4-бандининг иккинчи хатбошисидаги "амалдаги меҳнат, аҳоли бандлиги ва уни ижтимоий муҳофаза қилиш бўлимлари сақланиб қолади" сўзлари "Бандликка кўмаклашиш марказлари ишлаб келмоқда" сўзлари билан алмаштирилсин;

4-бандининг учинчи хатбошисидаги "меҳнат, аҳоли бандлиги ва уни ижтимоий муҳофаза қилиш бўлимлари" сўзлари "Бандликка кўмаклашиш марказлари" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Мамлакатни ислоҳ қилиш ва янгилашнинг ҳуқуқий базасини такомиллаштириш масалалари бўйича Давлат маслаҳатчисининг хизмати (И.Б. Абдуллаев) зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 22-сон, 225-модда.