Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.10.1996 й. 368-сон "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари қўшимча лавозимини жорий этиш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
29.10.1996 й.
N 368
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ
ВАЗИРИНИНГ БИРИНЧИ ЎРИНБОСАРИ
ҚЎШИМЧА ЛАВОЗИМИНИ ЖОРИЙ
ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари қўшимча лавозими жорий этилсин ҳамда унга қишлоқ хўжалиги ва сув хўжалиги мажмуига раҳбарлик қилиш юклансин. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг битта ўринбосари лавозими қисқартирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбооари -Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири И.Ҳ. Жўрабековга ушбу вазирлик фаолиятига раҳбарлик килиш, шунингдек республика ҳудудидаги муҳим халқ хўжалиги аҳамиятига эга бўлган йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ишларини мувофиқлаштириш вазифаси юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов