Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.02.1995 й. 26-сон "МДҲ мамлакатлари билан ўзаро ҳисоб-китоб масалаларини мувофиқлаштирувчи шўъба ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.02.1995 й.

N 26


МДҲ МАМЛАКАТЛАРИ БИЛАН ЎЗАРО

ҲИСОБ-КИТОБ МАСАЛАЛАРИНИ

МУВОФИҚЛАШТИРУВЧИ ШЎЪБА

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ҳукуматлараро тузилган битимларнинг ўз вақтида ижро этилиши ва хом ашё, маҳсулот ҳамда халқ истеъмол товарлари етказиб бериш бўйича МДҲ мамлакатлари билан ўзаро ҳисоб-китобларни ташкил этиш масалаларини тезкорлик билан ҳал этиш юзасидан амалий назоратни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг Ресурслар, моддий-техника таъминоти ва битимлар бўлими таркибида МДҲ мамлакатлари билан ўзаро ҳисоб-китоб масалаларини мувофиқлаштирувчи 4 кишидан иборат шўъба тузилсин, шу жумладан:

Бўлим мудирининг ўринбосари -

Шўъба мудири - 1

Катта эксперт - 1

Эксперт - 1

Инспектор - 1


2. Шўъбага қуйидаги асосий вазифаларни ҳал этиш юклансин: МДҲ мамлакатлари билан тузилган ҳукуматлараро битимларнинг ўз вақтида бажарилишини назорат қилиш, МДҲ мамлакатлари томонидан ўзаро етказиб бериладиган маҳсулотлар учун ҳисоб-китобларни ташкил этиш масалаларини тезкорлик билан ҳал этиш; кўрсатиб ўтилган масалалар юзасидан жорий ва умумлаштирувчи ахборотларни тайёрлаш.


3. Бош вазирнинг Биринчи ўринбосари И.Ҳ.Жўрабеков янги шўъба ташкил этилишини ҳисобга олиб, бир ҳафта муддатда Ресурслар, моддий-техника таъминоти ва битимлар бўлими тўғрисидаги Низомни тасдиқласин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                           И. Каримов