Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.09.1996 й. 319-сон "Давлат солиқ қўмитасининг Бош божхона бошқармаси тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
16.09.1996 й.
N 319
ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ БОШ
БОЖХОНА БОШҚАРМАСИ ТЎҒРИСИДАГИ
НИЗОМГА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ
ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 11 мартдаги 88-сон қарори қабул қилинганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида" 1994 йил 4 мартдаги 114-сон қарори билан тасдиқланган Давлат солиқ қўмитасининг Бош божхона бошқармаси тўғрисидаги Низомнинг 7-банди қуйидаги мазмундаги "т" кичик банди билан тўлдирилсин:
"т) божхона декларациялар ва битишувлар паспорти асосидаги экспорт-импорт контрактлари тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Валюта ва экспорт-импорт операцияларини назорат қилиш Бош бошқармасига ўз вақтида ва тўлиқ бериш"
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. Султонов
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1996 й., 9-сон, 25-модда