Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.09.1996 й. 323-сон "Ўзбекистон Республикасининг товар бозорларида монополистик мавқеини эгаллаган хўжалик юритувчи субъектларнинг давлат реестри тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.09.1996 й.

N 323



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ТОВАР БОЗОРЛАРИДА МОНОПОЛИСТИК

МАВҚЕИНИ ЭГАЛЛАГАН ХЎЖАЛИК

ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАРНИНГ

ДАВЛАТ РЕЕСТРИ ТЎҒРИСИДАГИ

НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА


Республикада рақобатни ривожлантириш, хўжалик юритувчи субъектларни монополиядан чиқаришни кенгайтириш ва иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 30 мартдаги 160-сон қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикасининг товар бозорларида монополистик мавқеини эгаллаган хўжалик юритувчи субъектларнинг Давлат реестри тўғрисида Низом" 2-бандининг биринчи, иккинчи ва учинчи хат бошилари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:


"2. Монополист реестрга агар унинг муайян товар бозоридаги улуши 65 фоизни ёки ундан кўпроқни ташкил этса, ёҳуд ушбу улуш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси томонидан қуйидаги ҳолатларга боғлиқ равишда 35 фоиздан 65 фоизгача бўлган диапазонда белгиланган тақдирда киритилади:

хўжалик юритувчи субъектнинг бозордаги улушининг барқарорлиги;

хўжалик юритувчи субъектнинг товар айланиши шароитларига мустақил равишда ёки хўжалик юритувчи бошқа субъектлар билан биргаликда ҳаракат қилган ҳолда ҳал қилувчи таъсир кўрсата олиш имконияти;

хўжалик юритувчи субъект хатти-ҳаракатлари (хатти-ҳаракатсизлигининг монополияга қарши қонунчиликни бузиши ва бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг бозорга киришини қийинлаштириши".


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                        И. Каримов