Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Молия вазирлигининг 59-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2007-37-сон "Мол-мулк суғуртаси ва узоқ муддатли ҳаёт суғуртасига оид суғурта мукофотлари юзасидан юридик шахсларнинг даромад (фойда) солиғи ва жисмоний шахсларнинг даромад солиғи бўйича имтиёзлар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 24.05.2007 й. Қарори (АВ томонидан 25.06.2007 й. 1693-сон билан рўйхатга олинган)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

25.06.2007 й.

N 1693

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

24.05.2007 й.

N 59

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

24.05.2007 й.

N 2007-37

ҚАРОРИ



Мол-мулк суғуртаси ва узоқ муддатли ҳаёт суғуртасига

оид суғурта мукофотлари юзасидан юридик шахсларнинг

даромад (фойда) солиғи ва жисмоний шахсларнинг

даромад солиғи бўйича имтиёзлар бериш тартиби

тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида


(2007 йил 5 июлдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 7-моддаси, Ўзбекистон Республикаси "Суғурта фаолияти тўғрисида"ги Қонунининг 10-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 10 апрелдаги "Суғурта хизматлари бозорини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-618-сонли қарорига мувофиқ ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:


1. Мол-мулк суғуртаси ва узоқ муддатли ҳаёт суғуртасига оид суғурта мукофотлари юзасидан юридик шахсларнинг даромад (фойда) солиғи ва жисмоний шахсларнинг даромад солиғи бўйича имтиёзлар бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган вақтдан бошлаб, ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Молия вазири                                                       Р. Азимов



Давлат солиқ қўмитаси раиси                              Б. Парпиев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 25-26-сон, 275-модда.