Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Давлат солиқ қўмитаси ва унга бўйсунувчи органлар раҳбарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш Тартиби (ЎзР ВМ 04.03.1994 й. 114-сон қарорига 6-илова)

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Вазирлар Маҳкамасининг

1994 йил 4 мартдаги

114-сон қарорига

6-ИЛОВА



Давлат солиқ қўмитаси ва унга бўйсунувчи

органлар раҳбарларини лавозимга

тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш

ТАРТИБИ


Давлат солиқ қўмитасининг раиси - Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан,

Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосарлари, шу жумладан, Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари - Бош божхона бошқармаси бошлиғи; махсус тафтиш назорат бошқармасининг бошлиғи - Давлат солиқ қўмитаси Раисининг ўринбосари; валюта тушумларини назорат қилиш бўйича бошқарма бошлиғи - Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари - Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан.

вилоят солиқ бошқармаларининг бошлиқлари - Давлат солиқ қўмитаси Раисининг тақдимига кўра - Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан.

Давлат солиқ қўмитасининг туман, шаҳар солиқ инспекцияларининг бошлиқлари - ҳудудий солиқ бошқармаси бошлиғининг тақдимига кўра - Давлат солиқ қўмитаси раисининг қарори билан.

Бош божхона бошқармаси бошлиғининг ўринбосарлари - Давлат солиқ қўмитаси раисининг тақдимига кўра - Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан.

Бош божхона бошқармасининг ҳудудий божхона хизматларининг бошлиқлари - Давлат солиқ қўмитаси раисининг тақдимига кўра - Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод қилинадилар.