Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.09.1995 й. 376-сон "Ўзбекинвест" Миллий суғурта компаниясининг устав фонди миқдорини кўпайтириш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.09.1995 й.

N 376



"ЎЗБЕКИНВЕСТ" МИЛЛИЙ СУҒУРТА

КОМПАНИЯСИНИНГ УСТАВ ФОНДИ

МИҚДОРИНИ КЎПАЙТИРИШ

ТЎҒРИСИДА


"Ўзбекинвест" Миллий суғурта компаниясининг ички ва халқаро суғурта бозорларидаги фаолиятини кучайтириш, молиявий имкониятларини ошириш мақсадида, шунингдек унинг Марказий Осиё минтақасида нуфузли молия муассасаси сифатида тан олинганлигини назарда тутиб Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзбекинвест" Миллий суғурта компанияси Директорлар кегашининг компания устав фондини ўз даромадлари ҳисобига кўпайтириш ва уни миллий валютада 50 млн сўмгача етказиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида инвестицияларнинг суғурта ҳимоясини таъминлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида" 1994 йил 13 апрелдаги 206-сон қарорига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:

3-бандининг биринчи хатбошида ва "Ўзбекинвест" Миллий суғурта компанияси Уставининг 12-бандида "10 (ўн) миллиард миллий валюта миқдорида" сўзлари "50 миллион сўм" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Ўзбекинвест" Миллий суғурта компанияси Уставининг 12-банди охирги гапдаги "республика Ҳукумати" сўзларидан олдин "компания Директорлар кенгаши тақдими асосида" сўзлари билан тўлдирилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов