Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.08.2007 й. 174-сон "Инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун кредитлар бераётган тижорат банклари томонидан фойда солиғи бўйича имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
15.08.2007 й.
N 174
ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИНИ АМАЛГА
ОШИРИШ УЧУН КРЕДИТЛАР БЕРАЁТГАН ТИЖОРАТ
БАНКЛАРИ ТОМОНИДАН ФОЙДА СОЛИҒИ БЎЙИЧА
ИМТИЁЗЛАРНИ ҚЎЛЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ
НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Банкларнинг капиталлашувини янада ошириш ва иқтисодиётни модернизациялашдаги инвестиция жараёнларида уларнинг иштирокини фаоллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 12 июлдаги ПҚ-670-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун кредитлар бераётган тижорат банклари томонидан фойда солиғи бўйича имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 33-34-сон, 343-модда.