Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.08.2007 й. ПҚ-683-сон "Халқаро шартномаларга қўшилиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

09.08.2007 й.

N ПҚ-683



ХАЛҚАРО ШАРТНОМАЛАРГА

ҚЎШИЛИШ ТЎҒРИСИДА



"Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 21-моддасига мувофиқ:


1. Қуйидагиларга:

трансчегаравий очиқ сув оқимлари ва халқаро кўлларни муҳофаза қилиш ҳамда фойдаланиш бўйича Конвенцияга (Хельсинки, 1992 йил 17 март);

халқаро очиқ сув оқимларидан кемалар қатнамайдиган турда фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги Конвенцияга (Нью-Йорк, 1997 йил 21 май) қўшилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси мазкур халқаро шартномаларга қўшилгани ҳақида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Котибиятига билдиришнома йўлласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мазкур халқаро шартномалар кучга киргандан сўнг белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси мажбуриятлари бажарилиши устидан назоратни таъминласин.


4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 33-34-сон, 340-модда.