Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.10.2007 й. ПФ-3927-сон "2007 йилнинг 1 октябридан муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларнинг лавозим маошлари миқдорларини ошириш тўғрисида"ги Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
02.10.2007 й.
N ПФ-3927
2007 ЙИЛНИНГ 1 ОКТЯБРИДАН МУДДАТЛИ
ҲАРБИЙ ХИЗМАТНИ ЎТАЁТГАН ҲАРБИЙ
ХИЗМАТЧИЛАРНИНГ ЛАВОЗИМ МАОШЛАРИ
МИҚДОРЛАРИНИ ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳарбий хизматнинг обрў-эътиборини янада ошириш, муддатли ҳарбий хизматдаги ҳарбий хизматчиларнинг ўқув-жанговар ва ижтимоий-сиёсий тайёргарлиги самарадорлигини оширишда моддий жиҳатдан рағбатлантиришни кучайтириш мақсадида:
1. 2007 йилнинг 1 октябридан бошлаб муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларнинг лавозим маошлари миқдорлари 1,15 баравар оширилсин.
2. Мазкур ҳарбий хизматчиларнинг лавозим маошларини ошириш билан боғлиқ сарф-харажатлар Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ҳисобидан амалга оширилсин.
3. Адлия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ушбу Фармоннинг талабларига мувофиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга аниқлик ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
4. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгашининг Котиби М.И. Атаев зиммаларига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. Каримов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 40-сон, 412-модда.