Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.11.2007 й. 232-сон "Саноат учун аҳамиятини йўқотган ёки кейинчалик ўтказилган геология-қидирув ишларида ёхуд конни ишга солишда тасдиқланмаган фойдали қазилма захираларини ер ости бойликларидан фойдаланувчининг ҳисобидан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
09.11.2007 й.
N 232
САНОАТ УЧУН АҲАМИЯТИНИ
ЙЎҚОТГАН ЁКИ КЕЙИНЧАЛИК ЎТКАЗИЛГАН
ГЕОЛОГИЯ-ҚИДИРУВ ИШЛАРИДА ЁХУД КОННИ
ИШГА СОЛИШДА ТАСДИҚЛАНМАГАН ФОЙДАЛИ
ҚАЗИЛМА ЗАХИРАЛАРИНИ ЕР ОСТИ БОЙЛИКЛАРИДАН
ФОЙДАЛАНУВЧИНИНГ ҲИСОБИДАН ЧИҚАРИШ ТАРТИБИ
ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
"Ер ости бойликлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Саноат учун аҳамиятини йўқотган ёки кейинчалик ўтказилган геология-қидирув ишларида ёхуд конни ишга солишда тасдиқланмаган фойдали қазилма захираларини ер ости бойликларидан фойдаланувчининг ҳисобидан чиқариш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Қ.С. Санақулов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 46-47-сон, 468-модда.