Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.11.2007 й. 245-сон "Саноат аҳамиятига эга бўлган фойдали қазилмалар янги конларини очганлик ёки илгари маълум бўлган конларни (конларнинг участкаларини) тубдан қайта баҳолаганлик учун пул мукофотлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
22.11.2007 й.
N 245
САНОАТ АҲАМИЯТИГА ЭГА БЎЛГАН
ФОЙДАЛИ ҚАЗИЛМАЛАР ЯНГИ КОНЛАРИНИ
ОЧГАНЛИК ЁКИ ИЛГАРИ МАЪЛУМ БЎЛГАН
КОНЛАРНИ (КОНЛАРНИНГ УЧАСТКАЛАРИНИ)
ТУБДАН ҚАЙТА БАҲОЛАГАНЛИК УЧУН ПУЛ
МУКОФОТЛАРИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ
ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
"Ер ости бойликлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 46-моддасига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Саноат аҳамиятига эга бўлган фойдали қазилмалар янги конларини очганлик ёки илгари маълум бўлган конларни (конларнинг участкаларини) тубдан қайта баҳолаганлик учун пул мукофотлари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг "Фойдали қазилма конларини биринчи очувчилар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 1997 йил 2 июндаги 279-сон ва "Саноат аҳамиятига эга бўлган фойдали қазилмалар янги конларини очганлик ёки илгари маълум бўлган конларни (конларнинг участкаларини) тубдан қайта баҳолаганлик учун давлат пул мукофотлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 1997 йил 2 июндаги 280-сон қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Қ.С. Санақулов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.Мирзиёев
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 46-47-сон, 473-модда.