Қонунчилик
ЎзР Қонунлари

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 03.09.1993 й. 940-XII-сон "Ўзбекистон Республикасидаги маъмурий-ҳудудий бирликлар, аҳоли пунктлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, физик-жуғрофий, геологик ва бошқа топонимик объектларнинг номларини тартибга солиш тўғрисида"ги Қарори

Ҳужжатнинг тўлиқ матни nrm.uz сайтида пуллик тариф фойдаланувчилари учун мавжуд. Саволлар бўйича 1172 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ КЕНГАШИНИНГ

ҚАРОРИ

03.09.1993 й.

N 940-XII




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДАГИ

МАЪМУРИЙ-ҲУДУДИЙ БИРЛИКЛАР, АҲОЛИ

ПУНКТЛАРИ,  КОРХОНАЛАР,  МУАССАСАЛАР,

ТАШКИЛОТЛАР, ФИЗИК-ЖУҒРОФИЙ, ГЕОЛОГИК

ВА   БОШҚА   ТОПОНИМИК   ОБЪЕКТЛАРНИНГ

НОМЛАРИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ ТЎҒРИСИДА



Маъмурий-ҳудудий бирликлар, аҳоли пунктлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, физик-жуғрофий, геологик ва бошқа топонимик объектларнинг номларини тартибга солиш, шунингдек Ўзбекистон халқларининг тарихи ва анъаналари билан боғлиқ топонимлар муҳофаза қилинишини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ва "Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилишига доир масалаларини хал қилиш тартиби тўғрисида"ги Қонунга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикасидаги маъмурий-ҳудудий бирликлар, аҳоли пунктлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар физик-жуғрофий, геологик ва бошқа топонимик объектларга ном бериш ҳамда уларнинг номини ўзгартириш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқлансин (илова қилинади).


2. Вазирлар Маҳкамаси топонимик объектларга машҳур кишиларнинг номини бериш масалаларини мувофиқлаштирувчи Республика комиссияси тузсин ҳамда ушбу комиссия тўғрисида Низом ишлаб чиқсин.



Ўзбекистон Республикаси

Олий Кенгашининг Раиси                                                       Ш. Йўлдошев



"Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Ахборотномаси", 1993 й., 9-сон, 340-модда